02 March 2008
04:00 -
23:30 - Россияда Медведевни президент қилиб сайлаш тамомланди

Тошкент вақти билан соат 23:00 да (Москвада 21:00) Россияда президент сайлови тамомланди. Марказий Сайлов Комиссиясининг расмий бўлмаган маълумoтларига кўра, 64,2 % сайловчилар сайловда иштирок этишган. Россиянинг энг ғарбий ҳудуди Калининградда сайлов участкалари бекитилиши билан сайлов натижаларига тегишли рақамларни эълон қилиш тақиқи ўз кучини йўқотти.
Жамоатчилик фикри фонди ўзи ўтказган exit-poll натижаларини очиқлади. Уларга кўра, сайловчиларнинг 67,4 фоизи Владимир Путиннинг вориси деб аллақачон эълон қилинган Дмитрий Медведевга овоз берибди. Бошқа номзодларга берилган овозлар тақсимоти қуйидагича:
Геннадий Зюганов – 19,5%
Владимир Жириновский – 10,5%
Андрей Богданов – 1,4%
Бу натижалар унчалик ўзгармаслиги ва Дмитрий Медведев Россиянинг навбатдаги президенти бўлишига ҳеч кимда шубҳа йўқ.
Нима бўлганда ҳам, Россия ўз тарихининг янги саҳифасини очмоқда. Дунёнинг супердавлатларидан бирида мамлакатнинг энг юқори савиядаги сиёсий саҳнаси майнабозчиликка қандай қилиб айтантирилишига дунёда қизиқиш жуда катта. Чунки, Конституцияга кўра энг олий даражали шахс бўлган президент Медведев ўз қўли остида ишлаши керак бўлган Бош вазир Путиннинг хизматчисига айланиши масхарабозликдан бошқа нарса бўлмаслигини тушунмайдиган одам йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения