29 February 2008
04:00 -
23:30 - Пўлат Охуннинг паспорти масаласида Олий суд ҳам лўттибозликка ўтди 23:00 - Бизнес ниқобидаги босқинчилик (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи № 11, 27 февраль 2008) - Жаҳон банки Ўзбекистонга кредит ажратмоқчи 2
23:30 - Пўлат Охуннинг паспорти масаласида Олий суд ҳам лўттибозликка ўтди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларидан маълум бўлишича, Пўлат Охуннинг паспорти масаласида Олий суд ҳам лўттибозлик йўлига ўтди. Жамият фаолларининг маҳкамага бориб, суриштриш ўтказгани, олий маҳкаманинг шикоятлар бўлиши раҳбари М. Сафаров билан учрашганларига қарамай мурожаат борасида ҳеч бир натижага эришилмади, дейди мухбиримиз. Миршабхоналар эшигидаги саргардонликдан сўнг Ўзбекистон ИИВнинг Хорижга чиқиш ва кириш бошқармаси, Андижон вилояти ИИБ маъмурлари устидан “Бирлик” фаолининг судга арз қилганини айтгандик. Орадан бир ойдан ортиқ вақт ўтишига қарамай мухолифатчининг шикоят-аризасига жавоб йўқ, аксинча, арз Андижон вилояти суди ва Олий суд ўртасида йўқолиб қолди. Мурожаатга ҳеч кимнинг жавоб бергиси йўқ, мухолифатчининг иродасини синовдан ўтказаётган саботажчилар ҳукуматнинг бир паспорт майнавозчилиги даражасига тушиб қолганини намойиш қилишмоқда.

23:00 - Бизнес ниқобидаги босқинчилик (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи № 11, 27 февраль 2008)

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Тошкент шаҳар Бешёғоч майдони ҳудудидаги Арпапоя кўчасидаги бир неча фуқаролар мурожаат этиб, хорижий компания томонидан уларнинг уй-жойлари бузиб ташланаётганидан шикоят қилишган. Шикоят мактубларида мазкур компаниянинг ҳуқуқий мақоми йўқлиги, аллақайси давлатда рўйхатдан ўтгани-ю, тайинли бизнес режасиз маҳалла ҳудудида қурилиш бошлагани айтилади. Тошкентнинг қоқ марказидаги хонадонлар тинчини бузган бу зўравон компания фуқароларимизларга нисбатан адолатсизлик қилаётгани, судлар эса компаниянинг бетийиқ истакларини қонунлаштириб бераётган маҳкамага айланганини баён этади. Маҳаллий давлат ҳокимиятлари ҳам бу компаниянинг зўровонлигидан ҳимоя қилолмаётганини эътироф этишиб, бу хусусдда жамиятимиздан умидворлигини акс эттиришган.

Маълум бўлишича, “Global Project Management Inc.” компанияси (Доминикан Республикаси(!)да рўйхатдан ўтган)га шаҳар ҳокимлигининг қарори билан қурилиш учун мазкур манзилдан ер майдони ажратилган. Ўзбекистон Адлия вазирлигида инвестицион компания сифатида рўйхатга олинмаган бу ширкат ўзининг бизнес лойиҳаси доирасида элит уйлар қуришни режалаштирган. Бу ерда истиқомат қилувчи фуқароларнинг уй-жойлари шу туфайли бузилиб, уларнинг мулкларига тенглаштирилган тартибда уй-жойлар ёки муайян миқдордаги пул маблағлари берилиши назарда тутилган. Машҳур “Союзнефтгаз” ширкатининг шахобчаларидан бири бўлган мазкур компания бузилаётган ҳар бир хонадон эгалари билан алоҳида ҳисоб-китоб қилишни назарда тутган. Аммо компания ходимлари уй-жойларни баҳолашда адолатсиз қарорлар қилишиб, фуқароларни норози қилмоқда. Масалан, кимдир арзимаган кичик ҳовлиси учун миллион олармиш-у, компания кимнидир яшаб турган уйидан мажбуран чиқаришга уринаётган экан.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг мазкур иш билан шуғулланган фаолларига кўра, компания ҳақиқатан ҳам зўровонлик йўлига ўтган. Масалан, ўтган йилнинг май ойида маҳаллада истиқомат қилувчи Алимовлар хонадонининг бир неча аъзоларини гаровга олиш, қўрқитиш ва ҳаётига таҳдид қилиш йўли билан уй-жойдан воз кечишни, судда ёлғон кўргазма беришни талаб қилган. Бу ҳақда жамиятимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигига муайян тартибда мурожаатлар ҳам қилинган. Маҳаллада истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Ҳабибулла Қодирхоновни эса компания лўттибозлик ва товламачилик йўли билан алдаб, яшаб турган уй-жойидан маҳрум қилишга уринмоқда. Уни жамоатчилик олдида уй-жойи бузилишидан фойдаланиб, мўмай даромад ишлаб қолишга уринаётган шахс сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Фуқаролик судларида у билан музокаралар олиб бориш ўрнига бу хоҳишини қонунлаштириб, яъни суд қарори билан фуқарони уйидан ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қиляпти.

Жамиятимизга маҳалланинг 14-хонадонида истиқомат қилувчи Муяссар Раҳимова йўллаган шикоят-ариза бирмунча аянчли манзарани тавсиф этади. Компаниянинг бизнес оила бошига кулфатлар олиб келганини эътироф этган фуқаро компания маъмурияти билан адоғи йўқ судлашувлар оқибатида жигар циррозига чалинган 16 яшар ўғли Сардор Қулибоев ҳаётдан кўз юмганини таъкидлайди. Ҳар кунги суд маҳкамалари туфайли оғир дардга чалинган ўғлининг қаровсизликдан ҳаётдан эрта келганини надомат билан ёзади. Хонадон бекаси Дилбар Раҳимованинг бу машмашалардан сўнг инсульт олиб, вафот этганини ўрнини қоплаб бўлмас йўқотиш сифатида баён қилган.

Юқоридаги суд маҳкамаларида иштирок этган фаолларимиз одил судловни ташкил этиши лозим бўлган бу дахлсиз ҳокимият эгалари ишнинг моҳиятини тушунмаётгани, аксар ҳолларда бизнесменларга ён босувчи қарорлар чиқараётганини таъкидлайди. Ҳуқуқий терминларга сўзамол, суд маҳкамаларида тажрибали адвокатларни ёллаган компания маъмурияти фуқароларга нисбатан зўровонлик йўлига ўтганини эътироф этади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Уй-жой Кодекси”нинг 71-моддасида “Фуқаролар яшаётган турур жойлар бузилиши керак бўлса, ушбу турар жойларни бузиб олаётган корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан ушбу турар жойдан кўчирилаётган фуқароларга бошқа обод турар жой берилади” дейилганини ҳисобга олсак, ажнабий компаниянинг бу Кодекс талабларини бузаётганига, босқинчилик йўлига ўтганига амин бўламиз.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент шаҳрининг қоқ марказида юзага келган зиддиятли вазиятдан хавотир изҳор қилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини мазкур ҳолатга нисбатан прокурорлик чораси кўришга чақиради. Шунингдек, аҳоли хавфизлиги ва жамоат осойишталиги учун масъул вазирликлар, давлат ҳокимияти идораларини мазкур муаммога қаратади. Адлия вазирлигини Ўзбекистон ҳукумати бирор соҳада келишувларга имзоламаган Доминикан Республикасида рўйхатга олинган шубҳали компаниянинг ҳуқуқий мақоми, унинг рўйхатдан ўтиши ва фаолиятига доир маълумотларга аниқлик киритишга ундайди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга кредит ажратмоқчи

2008-2010 йилларда Жаҳон банки мамлакатимизда мелиорация, экология ва коммунал хизматлар соҳасини такомиллаштириш, қашшоқликка барҳам бериш учун 300 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишга қарор берди. Қирқ йил муддатга бериладиган мазкур қарз банк тизимидаги Халқаро ривожланиш уюшмаси томонидан ажратилади. Дастлабки ўн йили имтиёзли бўлган кредитнинг 90-100 миллиони шу йил ўзлаштирилиши керак, дейди мухбиримиз. Бу ҳақда май ойида сўнгги тўхтамга келинади.

22:30 - Москва мардикорларни легаллаштирмоқчи, бу яхшими?

Бугундан бошлаб Москва шаҳри ва вилоятида нолегал меҳнат мигрантларига амнистия эълон қилинди. Бу ҳақда шовинистик қарашларга барҳам бериш учун ўтказилган анжуманлардан бирида эълон қилинаркан, Федерал муҳожирлик хизматига ажнабий фуқароларнинг ҳеч бир ҳадиксиз мурожаат қилиши мумкинлиги айтилди. 2000 Россия рубли тўлаган мардикор меҳнат мигранти сифатида расмийлаштирилади.
Бу хабардан нафақат Россия пойтахтидаги мардикор юртдошларимиз, балки юртимизда иш тополмай тирикчилик зарбидан толиққан юртдошларимиз ҳам хурсанд бўлди, деди мухбиримиз. Ўзбек пулига 100 минг сўм атрофидаги тўланадиган мигрантлик бадали улар учун ҳеч нарса эмас. Шу боисдан ҳам баҳор келиб энди кунлар исий бошлаган ҳозирги паллада Россияга кетувчилар сони кўпайгандан кўпаяди. Аммо мигрантларни легаллаштириш бир ой давом этиши, боз устига, бундай тартибнинг фақат Москвада амал қилиши мардикорлар учун ўрисча қопқон эмасмикан, деган хавотирлар уйғотади.

АҚШ элчиси Ричард Норланд Жиззахга борди

Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулолдда ва Мухтор миссиясини адо этувчи бош дипломати Ричард Норланд Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Элчининг маҳаллий ҳокимият вакиллари билан учрашувлари ниҳоясига етгач, у маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг вилоят бўлими раиси Бахтиёр Ҳамроевнинг хонадонига борди. Хонадан аъзолари билан суҳбатлашган элчи ҳуқуқ ҳимоячисининг яқинда ҳибсдан озод қилинган ўғли Ихтиёрни қутлади.

Бахтиёр Ҳамроев мухбиримизга элчи билан суҳбатимиз чоғида ЕИ ва АҚШ билан дипломатик муносабатларнинг тикланаётганидан мамнунлигимни айтдим, деди. Ҳуқуқ ҳимоячисига кўра, сўнгги икки йил маълум даражадаги изоляция ёки санкциялар мазкур демократик дунёнинг Ўзбекистонга таъсир механизмини заифлаштирган. Собиқ “бирлик” фаолининг ҳали ҳам “Бирлик” позициясида тургани қувончлидир, дейди мухбиримиз.

Ҳашар - мазлум элга ярашар

Эртага Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Наврўз байрамига тайёргарлик ва “Ёшлар йили” оид Қарорига кўра, мамлакатда умумхалқ ҳашари ташкил этилади. Баҳорнинг илк тонгидан ҳашарга чиққан юртдошларимиз бир кунлик иш ҳақлари, меҳнатини ана шу тадбир орқали хайр қиладилар. Шу куни кўча-кўй ободонлаштирилиб, бунёдкорлик тадбирлари амалга оширилади. Ҳашардан тушган маблағ саломатлик поездлари орқари кам таъминланган оилалар, экологик оғир минтақалар, қашшоқликда кун кўраётган аҳоли тирикчилигига сарфланади, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону