28 February 2008
04:00 -
21:30 - “Ҳижрат сарбони” газетасининг навбатдаги сони ҳижратдаги ўзбекларнинг аҳволига урғу беради 17:30 - “Бирлик” ва “Эзгулик” фаоли Дилмурод Муҳиддиннинг тақдири ҳақида
21:30 - “Ҳижрат сарбони” газетасининг навбатдаги сони ҳижратдаги ўзбекларнинг аҳволига урғу беради

Қирғизистондаги ўзбек қочқинлари тарафидан нашр этилмоқда бўлган бу электрон газетанинг навбатдаги бу йилги 9-чи сони (бошланишидан 38-чи сон) тарқатилишга бошланди. Газетанинг бу сонида ўзбек нолегал ишчиларининг Туркманистон ва Қозоғистондаги аҳволи, Россияда ҳар қандай мигрантларга қарши ростакам уруш олиб бораётган тақирбош-скинхедларнинг келиб чиқиш илдизлари ҳақида бир туркум мақоллар бор.

Шу билан бир қаторда, “Ҳаракат” сайтидан олинган Абдураҳим Пўлатнинг “Малайзиянинг собиқ Бош вазири каби тарафдорларим борлигидан мамнунман” мақоласи, “Озодлик” радиосидан олинган “И.Каримов дунёда 9-чи ўринда (диктатрлиги бўйича – “Ҳаракат”)” номли суҳбат ва яна шу радиодан олинган Президент Каримовнинг қизи Гулнаранинг қинғир ишлари ҳақидаги лавҳалар диққатга сазовор.

Газета муҳаррири Алишер Сорбоннинг ўзбек халқининг бугунги аянчли аҳволини чизиб берувчи “Молчание ягнят” мақоласи ҳар домгидек оргинал шаклда ёзилган. Газетанинг сўнги саҳифасида шоир Тоғбой Абдураззоқнинг шеърларидан намуналар бор.

17:30 - “Бирлик” ва “Эзгулик” фаоли Дилмурод Муҳиддиннинг тақдири ҳақида

Сўнги йилларда бизнинг сайтимизда ҳам, бошқа ахборот воситаларида ҳам “Бирлик” Партияси Марҳамат туман ташкилоти раисининг ўринбосари, “Эзгулик”нинг шу туман ташкилоти раиси Дилмурод Муҳиддиннинг тақдири ҳақида маълумотлар тарқатилди. Эслатиб ўтамиз, Дилмурод 2005 йилдаги Андижон воқеаларидан кейин “Бирлик” Пратиси раисининг ўрибосари Ҳамдам Сулаймон, партиянинг Андижон ташкилоти раиси Акбарали Ориф, партиянинг Марҳамат ташилоти раиси Мусажон Бобожан ва яна бир неча “Бирлик” фаоллари билан биргаликда қамалганди. Уларнинг ҳамасига Андижондаги қонхўрликни қораловчи “Бирлик” Партииясининг 2005 йил 15 май Баёнотини тарқатиш айби қўйилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Андижон воқеаларидан кейин қамалган бир қатор мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг кўпчилиги, аслида, сиёсий сабаб билан жазоланган бўлсалар ҳам, расман уларга турли туман сиёсий бўлмаган айблар қўйилганди ва улар гўёки сиёсий маҳбус эмас, оддий жиноятчилар эди. Фақат юқорида номи айтилган “Бирлик” фаолларига очиқдан очиқ сиёсий, яъни “”Бирлик” Партиясининг баёнотини тарқатиш айби қўйилган. Демак, уларни баҳона учун ҳам бошқача қонунбузарчиликлар билан айблашолмаган, чунки, бундай қонунбузарликлар бўлмаган. Бу факт ҳам, “Бирлик” Партиясининг баёнoтигина ҳукуматни аниқ фактлар билан айбловчи ва энг таъсирчан ҳужжат бўлганини кўрсатади.

Баъзи ахборот воситалари, хусусан, “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати ҳар доимгидек бу масалада ҳам ифлослик билан шуғулланаётгани ва ўз хабарларида Дилмуроднинг “Бирлик” фаоли эканлиги, у айнан “Бирлик” баёнотини тарқтишда айбланаётганини умуман тилга олмаётгани диққатга сазовор.

Яна маълумки, 2006 йилнинг бошида ўтказилган судда Дилмуроддан бошқа бирликчилар шартли жазо билан озод қилиндилар, фақатгина Дилмурод 5 йил қамоқда ўтиришга маҳкум қилинди.

“Бирлик” ва “Эзгулик” фаоллари унинг тақдири билан яқиндан шуғулланмоқдалар, унинг оиласи билан доимий алоқадалар. Айниқса, у билан бир туманда яшайдиган Мусажон Бобожон ҳамма нарсадан хабардор. “Эзгулик” раиси Васила Иноятнинг билдиришича, бу жамият Ўзбекистоннинг тегишли идоралари билан мулоқoт қилиб, Дилмуродни амнистия билан озод қилиниши учун керакли бўлган ҳамма нарсани қилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону