26 February 2008
04:00 -
23:30 - Дилнура Қодиржонованинг сирли ўлими шов-шув бўлмоқда - 23:00 -Қозоғистон ўзбекларга қарам бўлмоқчи эмас - Ўзбекистон қўшниларга электр энергияси етказишни вақтинча тўхтатди
23:30 - Дилнура Қодиржонованинг сирли ўлими шов-шув бўлмоқда

Бугун ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ташаббус гуруҳи тарқатган маълумот жамоатчилик орасида етарлича шов-шувлар қўзғади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бетакрор овоз соҳибаси Дилнура Қодиржонованинг вафоти билан боғлиқ тахминлар санъат шинавандаларини довдиратиб қўйди. Ўтган йили сентябрида юрак хуружидан вафот этди, дейилган хонанда аслида шафқатсиз қотиллик қурбони бўлган экан. Яъни, бу қотиллик ижрочилари Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг укаси, Яккасарой тумани миршаббошиси Жамшид Матлубов экани тахминланмоқда.

Гўё, ўз жонига қасд қилиш “воқеа”си хонанданинг турмуш ўртоғи Матлубов томонидан ташкиллаштирилган. Бу ҳақда мамлакатнинг энг юқори идораларига шикоят билан мурожаат қилган Дилнуранинг яқинлари арзи қаноатлантирилмай келган. Рад этиб бўлмас далиллар билан исботланган бу маъшум ҳодиса ҳақидаги иддаолар тасдиқланса, Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубовга ҳам спикер Эркин Халиловнинг куни туғиши мумкин.

23:00 -Қозоғистон ўзбекларга қарам бўлмоқчи эмас

Қозоғистон ҳукумати мамлакатда газ қазиб чиқаришни кескин кўпайтиришга қарор берди, деб ёзади Kazakhstan today нашри. Шу пайтга қадар қозоқлар истеъмол қиладиган табиий газнинг 40 фоиздан ортиқроғи Ўзбекистондан олинарди. Бугун ҳукумат мажлисида нутқ сўзлаган «ҚазМунайГаз» ширкати раҳбари Узақбай Қарабалин ҳукумат Ўзбекистонга қарамликдан қутулиш чораларини кўраётганини таъкидлади. Маълум бўлишича, ўтган йили мамлакат ишлаб чиқарган газ 29,6 миллиард куб метрни ташкил этибди. Бу йил ҳам Ўзбекистондан 3,8 миллиард куб метр газ олиш бўйича шартнома бор экан. Аммо яна 10 йилдан сўнг мамлакат ўз эҳтиёжларини ўзи қоплаб, газ ишлаб чиқариш ҳажмини 114 миллиард куб метрга оширишни режалаштираётган экан, дейди мухбиримиз
.
Ўзбекистон қўшниларга электр энергияси етказишни вақтинча тўхтатди

Бугун “Барқи тожик” ширкати маъмурияти Ўзбекистоннинг Иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи станцияларида техник муаммолар юзага келгани боис қўшни Ўзбекистон баҳорга қадар электр энергияси етказиб беришни тўхтатганини маълум қилди. Суткасига 5 миллион киловаттдан ортиқ электр токи олаётган қўшнилар бу ҳолдан анчайин ташвишга тушишган. Шундоғам муайян чекловлар билан электр энергияси истеъмол қилаётган Тожикистон аҳолиси ўзбеклар сингари деярли бутунлай электрдан маҳрум бўлишдан қўрқмоқда, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону