10 October 2004
03:00 - 16:00 - Сайлов тараддуди: ўзгача фаоллик
16:00 - Сайлов тараддуди: ўзгача фаоллик

Шу кунларда бўлажак сайлов муносабати билан Ўзбекистон расмийлари доирасида аввалги сайловлардагидан фаркли алохида бир фаоллик ва бедорликни кузатиш мумкин. Бу холат республиканинг барча минтакаларида ўтказилаётган хар хил тадбирларда - конференциялар, семинарлар, давра сухбатларида хамда матбуот сахифалари ва телерадиодастурларда намоён бўлмокда. Кузатувчилар фикрича, максад афкор оммани ва айникса халкаро жамоатчиликни сайловларда демократик тамойиллар устувор бўлишига ишонтиришдир.

Ўтган пайшанба ва жума кунлари Жахон иктисодиёти ва дипломатия университетида шундай тадбирлардан бири - "Сайлов технологиялари ва оммавий ахборот воситалари: хукукий ва этик жихатлар" деган мавзуда катта халкаро конференция ўтказилди. У "Демократик сайловлар, сайлов технологиялари ва ОАВлар", "Сайлов технологиялари: имкониятлар, муаммолар ва истикболлар" хамда "Сайловларнинг ОАВларда ёритилиши" мавзуларига багишланган 3 сессияда олиб борилди.

Анжуманда Олий Мажлис депутатлари, айрим мамлакатлар сайлов комиссиялари аъзолари, нодавлат, нотижорат ташкилотлар, жамоат уюшмалари, дипломатик миссиялар вакиллари, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Хиндистон, Россия, АКШ, Украина, Жанубий Кореядан келган мехмонлар, хорижий ва махаллий журналистлар, шунингдек, Марказий сайлов комиссияси раиси Бўритош Мустафоев, ташки ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Владимир Норов иштирок этишди.

Гап ўзга мамлакатларнинг сайловлар бобидаги андозаси Ўзбекистонга тўгри келмаслиги, лекин ошкоралик бўлиши, сайлов вокелигини хакконий ва тезкорлик билан оммага етказиш устида борди. Шундан келиб чикиб, 9 октябрдаги "Халк сўзи" газетаси "сайлов жараёнини хилма-хил фикрлар асосида ёритиш, сиёсий партиялар фаолиятини холис, тахлилий материаллар оркали баён килиш" лозимлиги хакида ёзди. Лекин...

Халкаро анжуманда мана шу "лекин"ни, яъни чин демократик сайлов ўтказишга тўсик бўладиган айрим нуксонларни Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилоти (ЕХХТ) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси сиёсий маслахатчиси Мари Карен фон Гумбенгерд хоним ўзининг "Демократик сайловларга оид ЕХХТ стандартлари" деган маърузасида айтди.

ЕХХТ вакилига кўра, масалан, Ўзбекистонда турфа хил ОАВлар йўклиги чинакам сиёсий, сайловолди бахсларининг юзага келишига халакит беради, сайлов конунлари хали такомиллаштиришни такозо килади. Модомики, Ўзбекистон хукумати Копенгаген шартномасини имзолаган экан, демак, хохиш билдирган фукаролар ва жамоатчилик вакилларига сайловда мустакил кузатувчи бўлиб катнашишга рухсат этиши лозим, деди маърузачи.. ЕХХТ номидан у ташаббус гурухларини рўйхатга олишда тўскинликлар тугдирилиши эхтимоли борлигидан ўз ташвишини билдирди.

Мари Карин маърузаси махаллий расмийлар эътирозига сабаб бўлди. ЕХХТ ваколатхонасига якин кишиларнинг айтишича, ташкилот бу ерга сайловни кузатиш учун ўз вакилларини юбормаса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону