09 October 2004
03:00 - 23:00 - Фаргона сайловчилари парламент сайловларига тайёрланмокдалар 19:00 - Олий Мажлисга каердан канча депутат сайланади? - «Даракчи» газетаси ходимлари иш ташлади
23:00 - Фаргона сайловчилари парламент сайловларига тайёрланмокдалар

Бугун Кўконда Ўзбекистон Республикаси Сайловлар тўгрисидаги конунга киритилган ўзгартиришлар, сайловчиларнинг номзод кўрсатиш бўйича ташаббус гурухларини тузиш, уларни рўйхатга олдириш жараёнлари хамда мустакил номзоднинг сайловолди платформаси мавзуларида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинар ишида Фаргона, Андижон, Наманган вилоятларидан келган мухолифатчилар ва оддий сайловчилардан 50 нафар киши иштирок этди.

Семинарни «Давра Кенгаши» координатори, «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Хамдам Сулаймонов, «Бирлик» Партияси Фаргона вилояти ташкилоти раиси Адхам Мухитдинов, «Давра Кенгаши» нинг Фаргона вилояти координатори, «Эрк» партиясининг Фаргона вилоят ташкилоти раиси Мухаммаджон Халиловлар олиб бордилар, АКШнинг Демократияни куллаб-кувватлаш миллий фонди (NED) нинг ходими Мириям Ланская ва «Бирлик» Партияси Бош котиби Васила Иноят кузатдилар.

19:00 - Олий Мажлисга каердан канча депутат сайланади?

Маълумки, Олий Мажлиснинг Конунчилик палатасига 120 депутат сайлангани учун сайлов 120 та сайлов округи бўйича ўтказилади. Хар бир сайлов округидаги сайловчилар сони эса ўртача 119,6 минг кишига тўгри келибди.

Ўзбекистон матбуоти хабарига кўра, кеча, 8 октябрда Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб, унда Тошкент шахри, вилоятлар ва Коракалпогистон Республикасида мазкур сайлов округларини тузиш тўгрисида карор кабул килинган. Унда берилган округлар рўйхатига кўра, Фаргона вилоятидан 14, Самарканд вилоятидан 13 ва Тошкент вилоятидан 12 нафар, Андижон вилояти ва Тошкент шахридан 11 нафардан, Кашкадарё вилоятидан 10, Наманган вилоятидан 9 ва Сурхондарё вилоятидан 8 нафар, Бухоро, Хоразм ва Коракалпогистондан 7 нафардан, Жиззах ва Навоий вилоятларидан 4 нафардан хамда Сирдарё вилоятидан 3 нафар депутат сайланади.

«Даракчи» газетаси ходимлари иш ташлади

Кеча, 8 октябрь куни мамлакатда энг кўп нусхада таркаладиган «Даракчи» газетаси тахририяти ходимлари оммавий равишда иш ташлашди. Газета мухбирларининг айтишича, бундай норозилик акциясининг асосий сабаби тахририят ходимларининг уч ойдан буён маошлари берилмаётганида. Газетанинг муассиси бўлган СТВ (Самарканд телевидениеси) маъмурияти эса, бу холатни банклардаги барча накд пулларнинг пахта теримига сарфланаётгани билан изохлаётган экан.

Шуни таъкидлаш керакки, 200 мингга якин нусхада чоп этиладиган мазкур газета муассисларга Ўзбекистонда мисли кўрилмаган даражада фойда келтириши, тахририятнинг «хомий»лари юкорида - Президент махкамасида ўтириши хакида гаплар юради. Аммо шунга карамай тахририят ходимларининг маошлари юкори эмас, аксинча газетанинг олди-сотдисига ижодий ходимларнинг аралашишига йўл кўйилмайди.

Иш ташлаш акцияси хозир кайси йўналишда ривожланаётгани хакида бугун хабар ололмадик, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону