08 October 2004
03:00 - 22:00 - Андижон расмийлари сайлов конунларини билмасдан унга тайёрланишмокда 15:00 - Тошкентда яна бир суд жараёни тугади
22:00 - Андижон расмийлари сайлов конунларини билмасдан унга тайёрланишмокда

Вилоят хокимлигининг «Андижоннома» газетаси ўзининг шу йил 6 октябрь сонида куйидаги эълонни чоп этган: «Газетамизнинг шу йил 1 октябрь сонида вилоят адлия бошкармаси бошлигининг ўринбосари И. Мадрахимовнинг «Сайлов конунчилигидаги янгиликлар» сарлавхали маколаси берилиб, унда муаллиф «фукаролар гурухи номзод кўрсатиш учун тегишли сайлов округининг (ўзи яшаб турган сайлов округи худудида) камида 100 нафар сайловчилардан иборат ташаббускор гурухини тузиши лозим» деб кўрсатган. Аслида, муаллифнинг хатоси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўграсида»ги (янги тахрирдаги) Конунга ўзгартиришлар киритилганлиги эътиборга олинмаган».

Вилоят Адлия бошкармаси бошлигининг ўринбосари конунни яхши билмасдан Ташаббус гурухи аъзоларининг сонини 300 ўрнига 100 деб кўрсатгани оддий хато эмаслигини, бу вилоят расмийлари конуннинг на рухи ва на харфини билишларини куйидаги бошка бир мисолдан кўриш мумкин.

Яна ўша «Андижоннома» газетасининг 2004 йил 1-октябрь сонида билдирилишича, вилоят сайлов комиссиясининг Матбуот маркази рахбари А.Султонов бошкарган бир йигилишда «Ёш сайловчилар» клуби тузишга карор килинипти. Вахолангки, сайлов комиссиялари ва уларнинг матбуот марказлари сайловолди кампаниясида канташишга хаклари йўк. Бу каби клублар тузиш ташаббуси маълум бир номзод ёки бирон сайловолди блокига бирлашган номзодлар тарафдориларидангина чикиши мумкин, дейди мухбиримиз.

15:00 - Тошкентда яна бир суд жараёни тугади

Тошкентдаги бахорги портлашларга алокадорликда айбланган 15 нафар эркак ва аёл устидан расо 1 ой давомида Тошкент шахар жиноий ишлар суди томонидан Акмал Икромов туман суди биносида ўтказилган суд жараёни кеча тугади. Суд хукмига кўра, судланувчиларнинг 13 нафарига 4 йилдан (бир кишига) 15 ярим йилгача (2 кишига) камок жазоси ва 2 нафар аёлга 3 йиллик шартли жазо белгиланди. Махкумлар камок жазоси муддатини умумий тартибли колонияларда ўтайдилар.

Судланувчилар жиходга оид ўзларига кўйилган айбларни рад этишганини аввалги хабарларда билдирган эдик. Химоячилар судланувчиларнинг тергов пайтидаги кўрсатмалари кийноклар остида олинганини ва уларнинг оилавий шароитини суд эътибордан сокит килганини таъкидладилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону