24 October 2012
01:28 -
Режимбоши режим хизматколарини тақдирлади, э.. кечирасиз, Ислом Карим бир гуруҳ миршабларни мукофотлади
25 октябрь мамлактимизда милиция ходимларининг касб байрами ҳисобланади. Шу муносабат билан бугун Президент Ислом Карим ўзбек милициясининг бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, мамлакатимизнинг турли нуқталарида фаолият олиб борраётган бир гуруҳ миршаблар “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари, “Жасорат” ҳамда “Содиқ хизматлари учун” медалллари билан тақдирланган.
Матбуотда эълон қилинган мазкур фармонга кўз югуртирган мухбирларимиз ғалатироқ, аммо бугунги ўзбек режими феълини намоён этувчи ҳолни пайқашган. Мукофотланганларнинг аксарияти алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядлар етакчиларидир. Ўзбекистондаги “алоҳида сафарбарлик”нинг нималигини ҳозирги кунда тушунмайдиган одам бўлмаса керак.
Ўзбек милициясининг бугунги ишларидан келиб чиқилса, бу мукофотларни оладиганлар келажакда ўзбек миллатининг душманлари рўйхатидан жой олишларини тушунишармикан?