24 October 2012
00:53 -
Ўзбекистонда янги молия муассасаси пайдо бўлди, аммо ўзбекларга бундан фойда бўладими?
Аммо иқтисодиётимизга бундан фойда бўлади, деб айтиш мушкул, дейди мухбиримиз. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки матбуот хизматига кўра, бугун “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” номли кредит бюросига лицензия берилган. Мазкур янги молия муассасаси фақат Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият юритади.
Марказий Банкка кўра, Кредит бюроси кредит ахбороти субъектининг кредит тарихини, яъни кредит ахбороти субъектини идентификациялаш имконини берадиган, унинг кредит битимлари ва уларнинг ижро этилиши, мажбуриятлари ҳолати ҳақидаги маълумотларни шакллантиради. Кредит ахборотидан фойдаланувчиларга кредит ахбороти субъектларининг кредит қобилиятини, молиявий ҳолатини, тўлов қобилиятини ва тўлов интизомини баҳолашда кўмаклашиш мақсадида маслаҳат хизматлари ҳамда бошқа хизматлар кўрсатади.
Қарз олувчиларнинг молиявий аҳволини ўзганиш ситемасида яна бир қадам олдинга кетилгани ва Кредит-ахборот таҳлилий маркази ташкил қилингани олқишга сазовор қадам. Аммо, қачон Ислом карим тушунадики, ҳақиқий бозор иқтисодига ўтилмаса, банк системасида эркинликларга йўл берлмаса, бу қадамдан ҳеч қандай фойда бўлмайди.