24 October 2012
01:31 -
Ўзбек тилининг изоҳли луғати лотин имлосида чоп қилинар эмиш, бу фойдасиз иш тўхтатилиши керак
23 октябрь куни Ўзбекистон телевидениесининг Ёшлар телеканали орқали эфирга узатилган “Давр интервью” кўрсатувида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти илмий котиби Раҳматилла Баракаев бу ҳақда маълум қилди. Баракаевга кўра, изоҳли луғатнинг лотин алифбосидаги китоб шакли яқин орқада босмадан чиқади. Шунингдек, Тил ва адабиёт институти изоҳли луғатдан ташқари “Ўзбек тилининг имло луғати”ни ҳамда “Халқаро атама элементларнинг изоҳли луғати”ни ҳам тайёрлашмоқда.
Ўзбек тилининг 60 минг сўз ва сўз бирикмасини қамраган биринчи изоҳли луғати 1981 йили Ўзекистон Фанлар Академиясининг А.Пушкин номидаги тил ва адабиёт институти (ҳозирги Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти) томонидан тайёрланиб, Москвада “Рус тили” нашриётида чоп этилганди. Ўша изоҳли луғат 2006 йили жиддий шаклда қайта ишланиб, 2010 йилда 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмасини жамлаган янги 5 жилдли луғат шаклдида нашр қилинган.
Кўринишидан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти нима қилишини билмайди. 2010 йилда нашр қилинган луғат ҳали актуаллигини йўқотгани йўқ. Ҳозирги лотин имлосининг эса келажаги йўқ. Туркий халқлар умумий луғатга ўтишлари шарт, бошқа йўл йўқ. Шунинг учуни, бу институтдагилар миллатнинг бошқа муаммолари билан шуғулланишса, фойдалироқ бўларди.