24 October 2012
00:06 -
Ўзбекистонда хушхабар ҳам бор: Журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбек Тўразода озодликка чиқди
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг 2011 йил 2 июлдаги ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбек Тўразода (Турсунқул Остонақулов) нинг озодликка чиққани бугун маълум бўлди. Мухбиримиз билан телефон орқали сўзлашган Турсунбек Тўразода ўзининг бир муддат аввал уйига қайтганини маълум қилди. Шу йилнинг августида Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги 64/48-муассасасидан Сирдарё вилояти Оқ олтин туманидаги манзил колонияга кўчирилган ҳуқуқ ҳимоячиси ўзини яхши ҳис этмоқда, аҳволи қониқарли.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли бўлган Турсунбек Тўразода (Турсунқул Остонақулов) Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ИИБ томонидан 2011 йилнинг 7 февралида товламачилик жиноятида гумонланиб ҳибсга олинган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси 2001-03 йилларда “Озодлик” радиосининг Ўзбекистон бюросида мухбир, 2003-04 йилларда “Ҳуррият” газетасида махсус мухбир, 2004-06 йилларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаоли, 2006-2010 йилларда Халқаро инсон ҳуқуқлари Қўмитаси Сирдарё вилояти бўлими раиси ва сўнгги 1,5 ойда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкент вилояти бўлимида фаолият олиб борган.