06 February 2008
04:00 -
23:00 - “Бирлик” раиси ЕИга мухолифат партияларни рўйхатга олиш ва Пўлат Охуннинг паспорти масалаларида мактуб йўллади - Ўзбекистонда гипнозли сеанслар расман таъқиқланди 22:00 - Европа Иттифоқи делегацияси Тошкентда, бу ҳа&#
23:00 - “Бирлик” раиси ЕИга мухолифат партияларни рўйхатга олиш ва Пўлат Охуннинг паспорти масалаларида мактуб йўллади

“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича комиссари Пьер Морелга кеча йўллаган мактубида ЕИнинг Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантириш йўлидаги ташаббуслари олқишланади. “Бирлик” бу хусусда 2006 йил 6 ноябрдаги баёноти ва 2006 йил 24 ноябрдаги ЕИнинг умумий ташқи ва хавфсизлик сиёсати бўйича Бош вакили Хальвер Соланага жўнатилган хатида ҳам айтгани эслатилади. “Бирлик”нинг 2007 йил 5 ноябрдаги баёнотида ҳам Европа Иттифоқининг Ўзбекстонга нисбатан олиб бораётган сиёсати ижобий баҳолангани тилга олинади.

Кечаги хатида Абдураҳим Пўлат Куба, Ироқ, Шимолий Корея каби давлатларнинг тарихини эсга олиб, диктаторларга қарши санкциялар ва изоляция йўли самара бермаслигини ёзади. Жаноб Морель ва бир қатор ЕИ расмийларининг Ўзбекистонга қилган саёҳатларидан кейин баъзи ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларининг қамоқдан озод қилингани ҳам санкциялардан кўра мулоқат самарали эканлигини исботловчи факт эканлигини айтади.

Лекин, дейилади мактубда, Ўзбекистонда ҳақиқий кўппартиялик яратилмагунча, демократия ва инсон ҳақлари соҳасида жиддий ўзгаришлар бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон ҳукумати эса, мухолифат партиялари, биринчи навбатда, ҳамма ҳужжатларини 3 йил аввалоқ Адлия вазирлигига топширган “Бирлик” Партиясини рўйхатга олишни пайсалга солмоқда. Шу билан 25 минг партия аъзосининг сиёсий ҳуқуқлари поймол этилмоқда.

Абдураҳим Пўлат мактубининг сўнгида юрт ташқарисида мажбуран яшаётган мухолифат лидерлари, хусусан ўзи ва партия раисининг ўринбосари Пўлатжон Охун Ўзбекистонга қайтиш ва юрт ичида фаолият олиб боришга тайёр эканликларини тилган олган. Бир йил аввал Ўзбекистонга қайтиб келган Пўлат Охуннинг паспортини алмаштиришни пайсалга солаётган Ўзбекистон расмийлари унинг ҳуқуқларини топташмоқда, айни пайтда, юртга қайтиш истагидаги мухолифатчиларга нормал яшаш ва сиёсий фаолият олиб бориш учун имконият бўлмаслиги ҳақида сигнал беришмоқда.

Шулардан келиб чиқиб, дейилади “Бирлик” раисининг мактубидан, ЕИ расмийлари Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан учрашганда, сиёсий ҳуқуқларни ҳурмат қилиш, “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш ва Пўлат Охунга тезда паспорт бериш каби масалаларни ҳам кун тартибига олишлари мақсадга мувофиқ бўларди.

Абдураҳим Пўлатнинг мактуби Пьер Морелнинг Брюсселдаги офисига етиб боргани тасдиқланди ҳам.

>Ўзбекистонда гипнозли сеанслар расман таъқиқланди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига асосан тиббиётда гипнозли сеанслардан фойдаланиш, унга оид реклама роликлари намойиш этиш таъқиқланди.

Ҳозирги пайтда ҳатто биологик фаол қўшимчаларни дори-дармон таркибига қўшиш, шифобахш гиёҳлардан фойдаланишга доир тартибни мустаҳкамловчи меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Вазирлик ходимига кўра, қашшоқ аҳоли ўртасида ана шундай гипноз ва бошқа усуллар билан даволанишга мойиллик, бундан фойдаланётган сохта табибчилик кенг авж олган. Шу боисдан ҳам бу жараёни кескин чоралар кўришни тақозо этмоқда.

Аммо, дейди мухбиримиз, бу “тартиб”га ҳозирда маҳаллий матбуот, радио ва телеканаллар амал қилмаётир, улар фаровон турмуш, буюк келажак ҳақидаги сафсаталарни сеанс йўли билан аҳоли онгига сингдиришда давом этяпти. Ахир, булар ҳам гипнозку!

22:00 - Европа Иттифоқи делегацияси Тошкентда, бу ҳақда матбуот жим

Шу кунларда Европа Иттифоқи комиссари Е. Мюллер бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турибди. Расмий матбуотда тарқатилган қисқагина хабарда айтилишича, Иттифоқ мулозимлари Ўзбекистон раҳбарияти билан ўзаро савдо-сотиқ, хорижий инвестицияларни мамлакатга жалб қилиш билан боғлиқ бир қанча музокаралар олиб бормоқда. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, Ташқи ишлар маҳкамаси ва энергетика давлат қўмитасида ўтган муҳокамалар доирасида энергетик ресурслар соҳасида ҳамкорликка оид бир қанча келишувларга ҳам эришилган. Аммо бу учрашувларнинг тафсилотига доир маълумотлар очиқлангани йўқ. Мамлакатимиздаги дипломатик корпус ваколатхоналарнинг айрим ходимлари томонидан айтилаётган тахминларга кўра, 9 февралга қадар меҳмонимиз бўладиган Иттифоқ делегацияси ташриф якунида матбуот анжумани ўтказади.

Ўзбекистон ТВ маъмурияти намозхон ходимларга чора кўрмоқда

Ўзбекистон телерадиокомпанияси раиси Алишер Хўжаев Ўзбекистондаги таниқли уламо Абдулазиз Мансурни муассасага чақириб, ТВ ходимларининг жума куни намозга бориши шарт эмаслиги ҳақида фатво беришини сўради. Ҳукумат мулозимлари раъйини қайтаришга одатланмаган қори телерадиокомпания ходимлари, журналистлар билан ўтказилган учрашувда давлат муассасасида ишлайдиган ходимлар учун жума намозининг вожиб эмаслигини тушунтирди. Мазкур даъватга қулоқ осмаган Спорт телеканали муҳаррири Элдор Мустафоев, “Қилни қирқ ёриб” кўрсатуви бошловчиси Икром Улуғбоев ўз аризасига кўра ишдан бўшатилди.

Абдулазиз Мансурдек илмли уламо Ислом шариатида жума намози қуллар учун фарз эмаслигини ҳисобга олиб, бундай жиддий фатвога қўл урганида, эҳтимол, ҳақдир, дейди мухбиримиз.

19:00 - Ташкентский авиазавод войдет в российскую ОАК

Ташкентский авиазавод входит в состав российской Объединенной авиастроительной корпорации, сообщил президент Узбекистана Ислам Каримов. «После подписания этих документов (соглашения между правительствами Узбекистана и России о сотрудничестве в области авиастроения и интеграции) завод входит в состав корпорации», - сказал Каримов журналистам.

* * *

Правительства России и Узбекистана подписали соглашение о сотрудничестве в области авиастроения и интеграции Ташкентского авиационного производственного объединения и ОАО «Объединенная авиастроительная корпорация». Этот документ в присутствии президентов двух стран подписали первый вице-премьер России Сергей Иванов и первый вице-премьер Узбекистана, министр финансов Рустам Азимов.

Иванов и Азимов также подписали программу по экономическому сотрудничеству и план мероприятий к ней на 2008-2012 годы.

Кроме того, утверждена программа сотрудничества между министерствами иностранных дел двух стран на 2008 год.// РИА «Новости»


АҚШда бошланғич сайловлар ҳал қилиш босқичига кирди

Кеча АҚШнинг 24 штатида мамлакат президентлигига бошланғич сайловлар – праймеризлар бўлиб ўтди. Демократлар ичида икки номзод курашни давом эттирмоқда - Хиллари Клинтон ва Барак Обама. Обама сони бўйича Клингтондан кўпроқ штатларда ғолиб чиққан бўлса ҳам, собиқ биринчи леди аҳолисининг сонига кўра энг катта штаталарда - Калифорния ва Нью-Йоркда биринчи бўлди.

Республикачилар ичида уч номзод - Жон Мак-Кейн, Митт Ромней ва Майк Хакаби - ҳали ҳак курашни давом эттиришмоқда. Аммо, Мак-Кейин бошқалардан анча олдинда. Республикачилар партиясидан Жон Мак-Кейн номзод бўлиши аниқлашиб бўлди, дейиш мумкин.

Энди ҳаммани қизиқтирадиган савол - Демократик партиядан ким номзод бўади? Турли телевизион бахсларда Обама ўзини яхшироқ кўрсатмоқда. Аммо, АҚШ аҳолиси қора танли одамни президент қилишга тайёрми? Биринчи саволнинг жавобини иккинчи саволнинг жавобидан қидириш керак. Бу жавобни эса, яқин келажак кўрсатади.

18:30 - Ўзбекистон ва Россия президентларининг учрашуви

Россиянинг расмий хабар агентлиги РИАН “Новости” бугун эрталаб Россия ва Ўзбекистон президентлари Владимир Путин ва Ислом Карим аввалиги бошма-бош, кейин яқин одамлари иштирокида учрашув ўтказишганини билдирди. Путин Ўзбекистонлик ҳамкасбига сайловдан кейин биринчи зиёратини Москвага қилгани учун ташаккур билдирибди, икки мамлакат ўртасида алоқалар яхши эканлигини таъкидлабди. Хабарда учрашувнинг бошқа тафсилотлари йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону