05 February 2008
04:00 -
22:30 - Украина Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлди, Россия ташвишда, Ўзбекистон уйқуда 21:00 - ЎзА Ислом Каримнинг Москвага кетгани, РИАН “Новости” Москвага келганини хабар қилди 9:00 - Журналистга нисбатан қийноқлар

22:30 - Украина Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлди, Россия ташвишда, Ўзбекистон уйқуда
1947 йидан бери фаолият кўрсатаётган Тарифлар ва Савдо бўйича Бош шартнома асосида 1995 йил 1 январдан ишга тушган Жаҳон Савдо Ташкилоти (ЖСТ) бугунга қадар 151 давлатни бирлаштирар эди. Бугун Женевада бу ташкилотнинг Бош кенгашида Украина аъзоликка қабул қилинди. Бу хусусдаги шартномани имзолаш учун Украина президенти Виктор Юшченко махсус Женевага келди.
ЖСТга аъзо бўлиш - унга кирувчи мамлакатлар учyн ўзаро савдода катта имкониятлар беради. Аммо, унга аъзо бўлишга интилаётган ҳар бир мамлакат ўз қонунларини, ўз мамлакатидаги жуда кўп савдо ва бизнес механизмларини ЖСТ стандартларига мослаштириши лозим. Бундан ташқари аъзо мамлакатларнинг ҳаммасини розилиги керак.
Маълумки, собиқ Совет жумҳуриятларидан Литва, Латвия, Эстония, Арманистон (2003 йил), Қирғизистон (1998 йил) ва Гуржистон (2000 йил) ЖСТга аъзо. Россия бир неча йилдан бери унга аъзо бўлиш учун ҳаракат қилмоқда. Аммо, унинг Гуржистон билан муносабатлари ёмонлиги, қолаверса бу мамлакатнинг қаршилиги ҳам Россия йўлидаги тўсиқ эди. Энди Россия учун яна бир тўсиқ пайдо бўлди – Украина.
Украина президенти Юшченко бу масалада Россияга тўсиқ эмас, ёрдамчи бўлажакларини эълон қилди, аммо бу иш осонлик билан бўлмайди. Киев Россияга йўл очиш учун ўзининг Москва билан нефть ва газ масаласидаги муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилиши табиий. Ғарб давлатлари ҳам бу масалада Украинани қўллаб қувватлашади. Аслида, Украинанинг ҳозир ЖСТга қабул қилиниши маълум сиёсий мақсадга етишишга қаратилган. Бу мақсад – Украинанинг ҳам қўли билан нефт ва газ масаласида Россияни Ғарга нисбатан юмшоқроқ сиёсат олиб боришга зўрлаш.
“Ҳаракат” журнали Ўзбекистон ЖСТга кириш ҳаракатини бошлаши кераклиги ҳақида бундан 10 йилча аввал ёзган эди. Аммо, бу халқаро ташкилотда кузатувчилик мақомига эга бўлган Ўзбекистон ҳукумати унга аъзо бўлиш йўналишда қайси нуқтага борганини ҳеч ким билмайди.
21:00 - ЎзА Ислом Каримнинг Москвага кетгани, РИАН “Новости” Москвага келганини хабар қилди
Ўзбекистон Миллий хабар агентлиги президент Ислом Каримнинг бугун кечқурун Тотшкентдан Москвага учиб кетгани, РИАН “Новости” эса бугун кечқурун Ўзбекистон президентининг махсус учоғи Москвага қўнгани ҳақида хабар тарқатди. Президентнинг сафари икки кунлик бўлиши аввалдан эълон қилинганди, демак, аслида у Москвада фақат бир кун бўлади. Табиий, бугуноқ турли норасмий учрашувлар ўтказилса керак.
Ўзбек ва рус агентликлари ҳамда икки мамлакатнинг расмий журналистлари бу зиёрат ҳақида энг умумий гаплар гапириш билан чекланишмоқда. Чунки, ҳозир икки мамлакат раҳбари учун актуал масалалардан иборат бўлган кун тартибининг ўзи йўқ. Ўзбекистоннинг табиий гази ва ёки Тошкентдаги авиакорпорациянинг тақдири каби масалалар аллақачон мутахасислар даражасига тушириб юборилган.
Тахмин қилиш қийин эмаски, Ислом Каримнинг мақсади - Москвада ўз келажагини аниқлаштириб олиш. Чунки, уни сўзсиз қўллаб қувватлаётган Владимир Путиннинг президентликдан кетиши, у амалда ҳокимиятни қўлида ушлаб туриш ниятида эканлигини очиқ кўрсатаётган бўлса ҳам, Ўзбекистн-Россия муносабатларида кутилмаган ўзгаришларни бошлаб юбориши мумкин. Катта эҳтимоллик билан айнан шундай бўлади.
Яқинда Россия Бош вазир ўринбосари Кудрин ва Россиия электр тармоқлари раҳбари Чубайснинг Москвадаги йирик форумда Путиннинг ташқи сиёсатидаги агрессивликни танқид қилишлари, ундан кейин собиқ СССР лидери Михаил Горбачевнинг тўсатдан Путиннинг ички сиёсатини танқид қилиб қолиши – Россиянинг сиёсий осмони булутсиз эмаслигини кўрсатмоқда.
Ислом Карим бу осмон эртага қандай бўлишини разведка қилмоқчи.
9:00 - Журналистга нисбатан қийноқлар қўлланилмоқда (“Эзгулик”нинг пресс-релизи № 7, 04.02.2008)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Тўқмон қишлоғида яшовчи фуқаро Михлибоев Мамарасул мурожаат қилиб, ўғли Ғайратга нисбатан ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни сўраган. Маълум бўлишича Ғайрат Михлибоев жамоатчидикка бирмунча таниқли журналист бўлиб, у 2000 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг “Respublika” газетаси, “Hurriyat” нашри, шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг “Ватанпарвар” газетаси тахририятида фаолият юритган. 2003 йилнинг 18 февралида Жиноят ишлари бўйича Шайхонтохур туман судининг хукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 156-моддаси (Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш, 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 216- моддаси (Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш), ҳамда 244-модда 2-қисми (Жамоат хафвсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ва тарқатиш) сингари жиноятларда айбланиб, етти йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Дастлабки тергов ва суд материалларига кўра, Ғайрат Михлибоев “Хуррият” газетасининг 2000 йил 6 апрел сонида “Қайсар Али” тахаллуси билан “Ҳизбит-Ут-Тахрир” оқими ғояларини тарранум этувчи “Адолат мезони” номли мақолани чоп этишга эришган. Шундан сўнг Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан унинг бу ҳаракати кечирилиб, журналистик фаолиятига нисбатан тазйиқлар ўтказилмаган. Аммо Ғайрат Михлибоев диний оқимнинг фаол аъзоси сифатида жамоатчиликни яширин равишда ўз оқимига тарғиб этиб келган. Жамиятимиз фаолларининг сўровларидан маълум бўлишича, Ғайрат ўзининг бу диний-сиёсий оқим фаоли эканидан фахрланган, ҳатто тергов ва суд мажлисларида ўзининг бу ҳаракати жиноят эмаслигини таъкидлаган.
2002 йил ўрталарига келиб Тошкентнинг Чорсу бозори майдонида диний эркинликларни талаб қилиб норозилик намойишига чиққан аёллар акцияси пайтида маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олинган. Гумонланувчи тариқасида сўроқ қилинган пайтида унинг ёнида Хизбут-таҳрир партиясининг интернетдаги “Ал Ваъй” нашри электрон манзили топилган. Шунингдек, диний сафдошлари бўлган Абдуллаевлар оиласини ҳимоя этувчи, ўзининг кўргазмасига кўра, “Озодлик” радиоси учун тайёрланган матриаллар топилган.
Ғайрат Михлибоев ҳозирги кунда Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида жойлашган Жазони ижро этиш муассасасида сақланмоқда. 2007 йилнинг сентябр ойида Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди уни жазони ижро этиш муассасаси диний сиёсий оқимларга тарғиб этканликда айблаб, яна 5 йил муддатга қўшимча равишда озодликдан маҳрум этилди. Оила аъзоларининг таъкидлашича, Ғайрат жазони ижро этиш муассасаларида шавқатсиз қийноқларга солинмоқда. Такоммиллашган, мунтазам қийноқ усуллари орқали унга жисмоний, руҳий босимлар ўтказилмоқда. Оила аъзолари билан бўлган сўнгги учрашувда журналист ўзининг ҳаёти хафв остида эканлигини, унга нисбатан қийноқлар авжига чиқаётганлигини таъкидлаган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти тергов ва суд материалларини таҳлил этаркан, журналистга нисбатан Айбсизлик презумцияси нормаларининг бузилгани, кўпчилик ҳолатларда унинг айби далиллар билан асосланмаганига амин бўлди. Шунингдек, унга нисбатан қийноқлар қўлланилаётгани адолатсизликка муҳим бир далилдир. Жамиятимиз Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жиноий жазоларни ижро этиш Бош бошқармаси маъмурияти, Республика Бош прокуратурасининг тегишли мутасадди бошқармаси раҳбарларини журналист тақдири, унинг ҳозирги аҳволига доир изоҳ беришга чақиради.
7:30 - “Эзгулик”: Сиёсий инқироздан чиқиш режаси такомиллаштирилиши лозим (Reliz № 6, 04.02.2008)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти БМТ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти сингари нуфузли халқаро ташкилотларнинг анжуманларида мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари, ҳусусан, шахснинг сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқлари масаласига жамоатчиликнинг эътиборини қаратиб келди. Муайян сиёсий қарашлар эвазига турли мотивлар билан озодликдан маҳрум этилган демократик мухолифат вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда журналистларни озод қилиш талаби билан чиқди. Афсуски, аксарият вазиятларда жамиятнинг мазкур талаби ҳукумат томонидан оқибатсиз қолдириб келинмоқда.
Бинобарин, куни кеча давлат чегараларини ноқонуний кесиб ўтиш, контрабанда ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатишда айбланган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниязова, Андижон воқеаларига билан боғланган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддинов, безорилик айби билан ҳибсда сақланган Ихтиёр Ҳамроев (ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроевнинг ўғли), сал илгари Карим Бозорбоевнинг жазодан озод қилиниши ҳодисасини Ўзбекистон ҳукуматининг ўзини ислоҳ қилишга қаратилган қадами сифатида баҳолаш лозим. Айни пайтда бу борадаги жамоатчилик ва халқаро ташкилотлар томонидан амалга оширилган босим ва дипломатик муносабатлар ана шу вазиятнинг етилишига туртки берди. Санжар Умаров, Мўътабар Тожибоева, Аъзам Фармонов, Алишер Кароматов, Абдурасул Худойназаров сингари сиёсий фаол шахсларнинг қамоқда қолаётгани эса ҳукуматнинг олдида қилиниши лозим бўлган ишларнинг кўплигини кўрсатади.
Сиёсий фаол шахсларнинг ҳибсга олиниши, сўз эркинлиги, шахснинг сиёсий ҳуқуқларига қаратилган тажовузларни умумлаштириш мамлакатдаги авторитар сиёсатнинг маҳсули ўлароқ тезда ечилиши керак бўлган муаммо, инқирозий таранг вазият юзага келганини рўй-рост кўрсатмоқда. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакат ҳукуматида Европа Иттифоқи, АҚШ сингари демократик дунё билан интеграциялашувга иштиёқ бор экан, юқоридаги амалиёт тўла-тўкис бажарилиши керак, деб ҳисоблайди. Жамият фаоллари аввал ҳам таъкидлаганидек, ҳукумат мавжуд таранг вазиятдан чиқишнинг ягона йўли сифатида мамлакатдаги шахснинг сиёсий ҳуқуқлари, мухолиф сиёсий қарашдаги қатламнинг ҳуқуқларини либераллаштириш эканини тан олиши лозим.
Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистон ҳукуматининг муайян даражада дунё ҳамжамиятидан иҳоталаниши қатор муаммоларни юзага келтириди. Шундоғам коррупция ботқоғига ботган, эскирган идоравий услубдан параллеж ҳукумат оғир зарбага учради. Натижада илғор қарашли сиёсий фаол шахсларнинг таъқибларга учраши, уларнинг қамоққа олиниши бу борадаги вазиятни таранглаштирди. Президентлик сайловидек сиёсий кампаниядан сўнг ҳукумат бир қўли билан кимнидир озод қилаётган, иккинчи қўли билан Юсуф Жума сингари шахсларни қамаётган экан, унинг бу борада ҳалигача етарли сиёсий режаси йўқлиги, вазиятга реал ёндашув иқтидори мавжуд эмаслигини кўринмоқда. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон ҳукуматини бу борада самарали жиддий позиция ишлаб чиқишга, дунё жамоатчилигини эса унга бу борада етарлича босим ўтказишга чақиради.
2:30 - Дочь президента Узбекистана назначена замглавы МИД
Дочь президента Узбекистана Ислама Каримова Гульнара Каримова назначена заместителем министра иностранных дел.
Как сообщили в понедельник дипломатические источники в Ташкенте, Каримова стала заместителем министра иностранных дел по вопросам международного сотрудничества в культурной и гуманитарной сферах.
35-летняя выпускница Гарвардского университета Каримова широко известна как активный общественный деятель. Она возглавляет Центр политических исследований и является председателем попечительского совета фонда «Форум».
Как уточнили источники, указ о назначении Каримовой подписан 1 февраля. // «Интерфакс»
2:00 - Абдураҳим Пўлат: “Бирлик” қилган ишлар миллатимиз тарихининг бир парчаси, улар ҳеч қачон унутилмайди
Шу кунларда бир одамдан электрон хат олдим. Хат муаллифи мени яхши таниса керакки, отамнинг исмини ҳам билар экан. Аммо, уни русчасига “отчество” шаклида ишлатиши ва кейинги истеҳзолари кўрсатаётганидек, ҳарҳолда хат муаллифи дўстга ўхшамайди. Унга жавоб ёзиш шарт ҳам эмасди. Шундай бўлса-да, у хатнинг баҳонасида баъзи фикрларимни яна бир марта айтиб ўтмоқчиман. Мана ўша бир абзацли хат:
From: "tohir kabilov" - firuz2008@mail.ru
Ҳурматли Абдураҳим Қаюмович, менимча – оддий бир сиёсатни тушунмайдиган одам учун, мухолифатни бирлаштириш учун, ёшларни ўз сафингизга қўшиш учун улар билан ишлаш керак. Фақат уларнинг айбини кундан-кунга қайтаравермасдан ва ўзингизнинг ҳам оламшумул, асосан кўпчиликнинг эсидан чиқиб кетган, ишларингизни эслатавермасдан. Яна бир масалада айтмоқчиман – бу “эрк” сайтларидаги “рейтинглар” - ахир бу кулгилику, наҳотки сизда ёзиш учун бошқа жиддий масала йўқ. Ёки фақат ахборот агентлиги сизга маъқулми?
* * *
Авваламбор шуни айтиш керакки, биз ҳамма билан, хусусан ёшлар билан ҳам Ўзбекистон ичида ишламоқдамиз. Юрт ташқарисидаги ҳамма мухолифатчилар, демак ёшлар ҳам фақат ва фақат ичкаридагиларга ёрдам беришни уйлашлари кераклигига аниқ ишонаман. Аммо, минг афсуски, юрт ташқарисидаги “Бирлик” фаолларидан бошқа демократлар жон жаҳдлари билан ўзларини кўрсатиб қўйиш учун интилишдан бошқа нарса қилмаяптилар. Уларнинг тақдири мен учун аниқ – ҳамма эмигрантлар ва эмигрант ташкилотлари каби секин-аста ҳеч бир нарса қилолмасдан йўқ бўлиб кетадилар.
Хат муаллифи бир вақтлар мен танқид қилган ёшларнинг бир ташаббусини назарда тутаётган бўлиши мумкин. У ташаббус - ёшларни мавжуд ташкилотларга қарши қўйиши аниқ эди. Ўша ёшлар муҳим президент сайлови арафасида мухолифат партияларига, хусусан “Бирлик” Партиясига ёрдам бериш ўрнига, менга қандайдир ақлсиз ультиматумлар қўйишгани устидан кулган эдим. Шундай қилиб тўғри қилганман. Биз ҳар қанда ақлсиз ишларни бошиданоқ тўхтатишимиз керак. Бу ақлсизлик ёшлардан чиқаётган бўлса ҳам.
Менга келган хатда гўёки ҳамманинг эсидан чиқиб кетган оламшумул ишларни эслатаверишим ҳам киноя билан айтилади. Бу ерда хат муаллифи мутлақо ноҳақ. Биз қилган ишлар миллатимиз тарихининг бир парчасидир. Халқимиз ҳали митинг сўзидан қўрқадиган бир вақтда “Бирлик” тарихимизда умрбод қоладиган митинглар уюштиришга эришди.
Таҳқирланган, расмий идоралардан қувилган она тилимизни қаддини тикладик, ўзбек тилини давлат тили қилдик.
Айнан биз ва бошқа Совет жумҳуриятларидаги халқ ҳаракати ва фронтларнинг кучи билан СССР парчаланди, Ўзбекистон мустақил бўлди. Биз буларни ҳар доим ва ҳар ерда фахр билан тилга олаверамиз. Бундан ҳеч кимнинг шубҳаси бўлмасин. Ўзбекистонда демократи ғалаба қозонгач, қилган ишларимиз расмий тарих саҳифаларига олтин харфлар билан ёзилиши ҳам муқаррар.
“Бирлик” Партияси ҳозир ҳам тарих яратмоқда. 1992-94 йиллардаги ҳукуматнинг босимлари остида йўқ бўлиб кетиш остонасига келиб қолган мухолифатни 2003 йилда биз тикладик. Диктатура демократларни бутунлай йўқ қилиб юборолмаслигини биз исботладик. Биздан кейин бироз қимиллаб қолган бошқа гуруҳлар ҳеч нарса қилолмай яна йўқ бўлиб кетдилар.
Шу кунлардаги ғалабамизни ҳам айтмасдан ўтолмайман. Баъзи мухолиф гуруҳлар Ғарб давлатларидан Ўзбекистонга нисбатан санкциялар киритиш ва Ўзбекистонни дунёдан изоляция қилишни талаб этишди. Гўёки, Ўзбекистон ҳукумати шундагина юмшашини гапиришди. Фақат “Бирлик” бундай сиёсат хато эканлигини тарихий мисоллар билан исботлаб берди ва Ўзбекистонни Ғарбга интеграция қилиш йўли билан Ўзбекистон ҳукуматини демократия “тузоғига” туширишга чақирди.
Ғарб айнан биз айтган йўлдан кетди. Охирги кунларда бир қатор Ғарб давлатлари расмийлари Ўзбекистонга келиб кетишгач, биздан бошқа ҳеч ким кутмаган воқеалар бошланди. Хабарларимздан кўриб турибсизки, бир қатор сиёсий маҳбуслар озод қилинди.
Чет элдан кўпроқ расмийлар келса, Ўзбекистонда демократия шамоллари яна ҳам кучаяди. Ундан кейин сиёсий мухолифатни расман тан олиш масаласи кун тартибига келади. Чунки, мухолифат расмий сиёсий саҳнага кирмагунча ўзгаришлар косметик бўлиб қолаверади. Демак, мухолифат партияларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини мониторинг қилиш, бу партия аъзоларининг сиёсий ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқ ҳимоячиларининг асосий вазифаларидан бирига айланиши керак.
Энди, хатда ёзилган “рейтинглар” ҳақида. Кўринишидан хат муаллифи сиёсатда дилетант одам. Акс ҳолда, сайловлар ва сиёсий лидерларнинг халқ ичидаги рейтингини ҳар доим ўлчаб бориш - замонавий сиёсатнинг ажралмас парчаси эканлигини билган бўларди. Бугун сиёсий лидерлар ва сиёсий партияларнинг рейтингларини ўлчаб борувчи мустақил ташкилотлар бўлмагани учун, нопрофессионал ва нохолис шаклда ўтказилаётган турли сўровномаларнинг натижаларини танқидий кўз билан ўрганиш ҳам, хулосалар чиқара олиш ҳам муҳим масалалардан бири. Бундай сўровномаларнинг натижаларини профессионал ва илмий равишда таҳлил қилиш ва ундан асосли хулоса чиқариш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди, албатта.
Шу кунгача асосан “Бирлик” Партиясига душманлик руҳидаги сайтларда ўтказилган турли сўровномаларнинг натижаларини анализ қилиб, хулосалар чиқариш мумкин ва керак. Маълумки, сўровномалар профессионал ташкилотлар тарафидан ўтказилганда ҳам, кўпинча бир неча минг кишининг фикри ўрганилади. Хат муаллифи айтаётган сайтлардаги сўровномаларнинг баъзиларидан бир неча минг киши, баъзиларида бир неча юз киши қатнашган. Уларнинг ҳаммасида, сайт юритувчиларининг фирбгарликларига ҳам қарамасдан, “Бирлик”нинг рейтинги энг юқори бўлмоқда.
Хат муаллифи ва у кабилар кўпчилик бўлса, марҳамат, ўша сайтларга кириб, бошқаларга овоз берсинлар эди. Ҳозирча кўриниб турибдики, сиёсий фаол бўлганларнинг мутлақо кўпчилиги “Бирлик” Партиясига овоз бермоқда. Бошқа партияларнинг, хусусан “Эрк” партиясининг юрт ташқарисидаги ўзбеклар ичида ҳеч қандай обрўси йўқ. Юрт ичида эса, партиянинг ўзи йўқ. Бу партия бугун фақат қоғоздагина қолди.
Булар мен учун жуда катта сигнал. Бу сўровномаларнинг натижалари - ҳаммадан олдинда эканлиги шундоқ ҳам кўриниб турган “Бирлик”нинг лидерлигини рақамлар билан тасдиқламоқда, халос.
Нима бўлса ҳам, Тоҳир исмли хат муаллифига айтган фикрлари учун ташаккур изҳор қиламан.
1:00 - Саиджахон Зайнобиддиновнинг озод этилиши ҳақида
Андижон воқеаларидан сўнг ЎзЖКнинг бир неча моддаси билан айбланиб, 7 йилга озодликдан маҳрум этилган «Аппелация» инсон ҳуқуқлари ташкилотининг раиси Саиджаҳон Зайнобиддинов кеча озод қилинганини аввал билдиргандик.
У билан Даниядан туриб телефонда гаплашган “Бирлик” Партияси Андижон ташкилотининг раиси Акбарали Ориф қуйидагиларни билдирди.
Саиджаҳон Тошкент вилоятидаги «Занги ота» зонасида қамоқ муддатини ўтаётган эди. 1 февраль куни кечқурун турма мулозимлардан бири Саиджаҳоннинг олдига кириб, баъзи ҳужжатларга қўл қўйдирибди. Эртасига, яъни 2 февраль куни турма бошлиғи ўринбосари ўз шахсий «Нексия» русумли автомобилида ҳуқуқ ҳимоячисини тўғри уйига олиб келган ва унинг турмуш ўртоғидан тилхат ёздириб, собиқ маҳбусни унга топшириб кетган.
Саиджаҳон қамоқхонада ўзига нисбатан жуда яхши муомала бўлгани, ўзи камоқхонада фойдали меҳнат билан шуғулланиб, 590 минг сўм пул ишлаб келганини ҳам билдирибди. Унинг соғлиги ҳам жойида экан.