04 February 2008
04:00 -
22:30 - Зангори олов режимбошиларнинг муносабатларини илиқлаштира оладими? 22:00 - Хушхабар - Саиджаҳон Зайнобиддинов озод қилинган 19:00 - Демократияни боши берк кўчадан чиқаришга уринишлар 18:00 - Салойдан кейин Абдура

22:30 - Зангори олов режимбошиларнинг муносабатларини илиқлаштира оладими?
Бугун ўрис ахборот агентликлари Ўзбекистон қўшни Тожикистонга етказиб берадиган газ миқдорини кескин оширгани ҳақида хабарлар тарқатди. “Ўзтрансгаз” ширкати маъмуриятига ишора қилган агентлик аҳоли истеъмоли учун газ етказиб беролмаётган ўзбек режими Тожикистон учун суткасига 3 миллион куб метр миқдоридаги зангори олов етказиб беришни зиммасига олганини айтади. “Ўзтрансгаз” маъмурининг билдиришича, қўшнилар 7 миллион АҚШ долларига тенг қарзини тўлаб бўлгани учун ҳам шундай қарорга келинган.
Аммо гап бошқа ерда, дейди мухбиримиз, куни кеча тарқатган хабаримизда қўшни режимлар ўртасидаги ўзаро совуқчиликка “катта оғалар” барҳам беришга бел боғлашганини айтгандик. Эртага режимбоши Ислом Каримнинг Кремлга сафари олдидан бу хабар ўзбек-тожик маъмуриятининг маънавий раҳнамоси Владимир Путинга бир мужда бўлса ажабмас. Дард қўшни диктаторларнинг миясида эканини ҳисобга олсак, қондошларнинг муносабатлари ҳали бери илиқлашмаса керак.
22:00 - Хушхабар - Саиджаҳон Зайнобиддинов озод қилинган
Ҳозиргина олинган хабарга кўра, Андижон воқеаларидан кейин қамалган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддинов амнистия бўйича қамоқдан озод қилинган. “Эзгулик” жамияти фаолларининг айтишича, Андижонлик бошқа ҳуқуқ ҳимоячиси, “Бирлик” Партияси аъзоси Дилмурод Муҳиддинов ҳам амнистия рўйхатларига киритилган, аммо ҳали озод қилинмаган.
19:00 - Демократияни боши берк кўчадан чиқаришга уринишлар
Машҳур Нью-Йорк Таймс (Thr New York Times) газетасида шу сарлавҳа билан 3 февралда эълон қилинган мақола ўзбек демократлари учун қизиқарли бўлиши керак.
Газетанинг Киевдаги мухбири К. Дж. Чиверс (C.J. Chivers) томонидан ёзилган мақоланинг бошида Бакуда 2005 йилда президент сайловидан кейин зарғалдоқ байроқлар кўтариб кўчага чиққан демократлар йўлини қалқонли миршаблар тўсиб турганини кўрсатувчи фоторасм берилган.
Мақолада Марказий Осиё ва Кавказда демократик ўзгаришлар амалга оширилмаётгани, Қирғизистон ва Гуржистондан бошқа мамлакатларда авторитар ёки диктатор режимларнинг ҳукмронлиги давом этаётгани ёзилади ва бу боши берк кўчадан чиқиш учун Ғарб лидерлари мавжуд режимлар билан алоқани тиклаш ё давом эттириш йўлини танлаганлари турли мисоллар билан кўрсатилади. Шундай мисоллардан бири сифатида АҚШлик адмирал Вильям Феллоннининг Ўзбекистон президенти Ислом Карим билан яқинда бўлиб ўтган учрашуви келтирилади.
Бу мақоланинг inosmi.ru сайтида берилган русча матни билан сайтимизнинг “Актуал мавзу” бўлимида танишиш мумкин.
18:00 - Салойдан кейин Абдураҳим ҳам КГБ бўлди, буларни фақат Дадахон Ҳасан билади
40-50 йилдан бери чет элда яшаётган ўзбеклардан бири яқинда Ўзбекистонни зиёрат қилибди. Исми очиқланишини истамаган бу кишининг мухбиримизга айтишича, бу унинг мустақилликдан кейин 3 ёки 4-чи сафари экан. Тошкентда унинг олдига узоқ-яқин қариндошлари, уни танийдиган бир қатор зиёлилар келиб кўришишган. Шулардан бири хонанда Дадахон Ҳасан бўлган.
Тошкент меҳмонхоналаридан бирида турган бу Меҳмоннинг олдига Дадахон ака келганда, бошқа бир киши, Меҳмоннинг узоқ бир қариндоши у ердан чиқиб кетаётган экан. Дадахон ака у қариндошнинг давлат идораларидан бирида ўрта миёнa лавозимда ишлашини ўргангач, Меҳмонга насиҳат қилибди: “Бу одамдан эҳтиёт бўлиш керак, КГБ бўлса керак, уни Сизнинг олдингизга атайдан жўнатишган”.
Шунда меҳмон портлаб кетибди: “Сизга ҳамма КГБ бўлаверар экан-да. Бир маҳаллар Муҳаммад Солиҳни КГБ агенти деб чет элдаги ўзбек диаспораси раҳбарларига хат ёзган эдингиз. Балки, Сиз биларсиз, Абдураҳим Пўлат ҳам КГБдир?”.
- Худди шундай, у ҳам КГБ, - дебди ўзбекнинг хонандаси. - Аммо, биз буни кечроқ билиб қолдик. У билан бирга “Бирлик”ни ўзиники қилиб олган Васила ҳам КГБ.
- Васила ким эканлигини билмайман, уни танимайман, - дейди Меҳмон. - Аммо, ўзбеклар ҳаммани КГБга чиқаравериш касаллигидан қутyлишлари керак. Мен Дадахон билан иккинчи гаплашмайман деб ўзимга сўз бердим.
7:00 - Россия Сербияда ҳам мағлубиятга учради, энди ўзбекларнинг режимбошиси нима қилади?
Бугун собиқ Югославиянинг ўзаги бўлмиш Сербияда президент сайловнинг 2-чи тури ўтказилди. Биринчи турда энг кўп овоз олган икки номзоддан бири Европа ва НАТО билан, иккинчиси эса Россия билан яқинлшиш тарафдори эди.
Сайловлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, Европа билан яқинлашиш тарафдори бўлган Борис Тадич эллик фоиздан сал кўпроқ овоз олган ва сайловни ютди ҳисоб. Россияга яқинлиги билан танилган иккинчи номзод – Тамислав Николич 48 фоизга яқин овоз олди ва сайловни ютқазди.
Демак, бугун дунё бозорида нефтнинг нархи юқори бўлганлиги сабабли ўз мамлакатида катта обрўга эга бўлган Россиянинг ҳукмдори Владимир Путиннинг сиёсатига ҳатто славян мамлакатларида ҳам ишонч йўқ.
Шундай экан, ҳозиргача Путиннинг этагидан ушлаб сиёсат олиб бораётган Ўзбекистон президенти Ислом Карим яқинда Москвага қиладиган сафари пайтида ўзини қандай тутиши кераклигини яхшилаб ўйлаб олиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения