02 February 2008
04:00 -
23:00 - Умида Ниёзова шартли жазодан, Ихтиёр Ҳамроев қамоқдан озод қилинди

Бугун, 2 февралда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 2007 йил ноябридаги Амнистия актига кўра, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг ҳукми билан етти йиллик шартли қамоқ жазосини ўтаётган ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Умида Ниёзова жазонинг қолган қисмидан озод қилинди. Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш, контрабанда ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи матриалларни тарқатганликда айбланган ҳуқуқ ҳимоячиси ўтган йилнинг майида ҳибсдан озод қилиниб, унга шартли муддат белгиланганди. Бугун жазонинг ўталмаган қисми олиб ташланди.
Шунингдек, жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроевнинг ўғли Ихтиёр ҳам жазодан озод қилиниб, колония бошлиғи томонидан уйига олиб келинди. Жиноят Кодексининг безориликка оид моддаси билан айбли топилган Ихтиёрга ҳам Амнистия қўлланилган. Б. Ҳамроевнинг айтишича, ҳозирда Ихтиёрнинг аҳволи дуруст, соғлиғи яхши. Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, яна бир неча ҳуқуқ ҳимоячиси Амнистия акти билан қамоқдан чиқарилган.
Кузатувчилар ҳукуматнинг бу мурувватини АҚШ армияси адмирали ва Европа Иттифоқи комиссарининг Тошкентга ташрифи билан боғламаоқдалар. Демак, “Бирлик” Партиясининг Куба каби диктаторликларни мисол кўрсатиб, Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан ҳам санкция киритиш ва уни дунёдан изоляция қилиш сиёсати мутлақо хато эканлиги ҳақидаги позицияси тўғри бўлиб чиқмоқда. Ўзбекистонни демократик дунёга интеграция қилиш эса, унга таъсир кўрсатиш механизмларини яратади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения