01 February 2008
04:00 -
18:00 - Пўлатжон Охуннинг паспорти масаласи Олий Судга кетмоқда

Аввалги хабарларимиздан маълумки, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлатжон Охун ўз паспортини вақтида алмаштириб бермаган Шаҳрихон Ички Ишлар бошқармаси ходимлари устидан Бўз туманлараро судига шикоят қилган эди. Суд шикоят аризасини кўриб чиқишдан воз кечгач, 22 январда Пўлатжон Охун Андижон вилоят судига шикоят аризаси топширган.
Мухбиримизга мълум бўлишича, бугун Пўлатжон Охун Фуқаролик ишлари буйча Андижон вилоят судининг Аппеляция ва кассация бўлимининг ходими билан телефонда гаплашган. Номини айтишни хоҳламаган суд ходими шундай дебди: "Сизнинг шикоят аризангиз Ўзбекистон Республикасининг Олий Судига бугун жўнатилади ва Олий Суд сизнинг ишингиз қачон ва ким томонидан кўриб чиқилишини сизга хабар қилади". Фуқаролик ишлари буйча вилоят суди кассация судлов ҳайъатининг таркиби ҳали шаклланмагани учун шундай қилинаётган эмиш.
Хуллас, кўринишидан, Ўзбекистон расмийлари мухолифатдан шундай қўрқишадики, бир мухолифат лидерини ҳужжатсиз қолдириш учун паспорт алмаштиришдек оддий бир ишни мамлакат даражасидаги воқеага айлантиришгача боришади.
“Бирлик” Партияси бу масалани халқаро ташкилотлар даражасига олиб чиқиш ҳаракатини бошлаганини аввал маълум қилгандик.