10 October 2012
00:11 - Пўлат Бобожонов Хоразм вилоятига ҳоким этиб тайинланди
Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилди ва унда Президент Ислом Карим иштирок этди. Вилоятда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнининг кечиши, муаммо ва ютуқлар хусусида узундан узоқ ваъз қилган Президент Ислом Карим сессия сўнгида вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган Пўлат Бобожоновни росмана ҳоким қилиб тайинлаш таклифини билдирди. Депутатлар Ислом Каримнинг сўзини ерда қолдирмай, эски раҳбар, бироқ янги номзодни бир овоздан қўллашди.

Пўлат Бобожонов сўнгги бир йида Хоразм вилояти ҳокимнинг биринчи ўринбосари, вилоят ҳокими вазифасини баджарувчи бўлиб ишлаган. Авва Бош прокурор ўринбосари, Хоразм вилояти прокурори бўлган бу шахс мамлакат кадрлар сиёсати илмини ўзлаштирган, ўта қўпол ва ҳукуматга содиқ шахсдир, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону