10 October 2012
00:54 -
Қамашида пахта хирмони ёниб кетди
Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Қамай жамоа хўжалиги пахта қабул қилиш пунктида йирик ёнғин чиқди. Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотига кўра, қабул пунктининг бир хирмони тўла ёниб кетди. Тахминий маълумотларга кўра, 100-120 тонналик пахта хирмонига кетган ўт бошқаларига ўтмасдан ўчиришга эришилган. Тозалаш ва ёнғин оқибатларини бартараф қилиш мақсадида олиб борилган ишлар жараёнида Қамай пахта қабул қилиш пунктига пахта топширувчи хўжаликлар вақтинчалик Қаамаши тумани пахта тозалаш заводига пахта топириш келишмоқда. Зарар кўлами ва ёнғин сабаблари борасида расмий маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йилнинг март ойида мазкур туманнинг пахта тозалаш заводида йирик ёнғин содир бўлган ва бир неча юзлаб тонна пахта толаси ҳамда хомашё ёниб кетган. Шу муносабат билан 50 дан ортиқ шахс қамоққа олинган. Келтирилган зарар бир неча миллард сўмни ташкил этган. Бу борада “Ҳаракат” агентлигининг хабарлар тасмасида 2011 йилнинг 6 апрель куни маълум қилинган.