09 October 2012
20:32 -
Тошкентда Россия давлатчилигининг 1150 йиллиги нишонланади
11 октябрда ўтказиладиган «Кўп асрли тарих ретроспективасидан Россия-Ўзбекистон алоқалари” номли конференцияни бошқача баҳолаш қийин. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Рус Прослав Черковининг Ўзбекистон епархияси ва Рус Маданият Маркази тарафидан уюштирлаётган конференцияда 60 дан ортиқ доклад тингланар экан. Конференцияда Ўзбекистон университетларидан келган таниқли олимлар ва МДҲ давлатларидан келган тадқиқтчилар иштирок этишади, дейилади Бишкекдан иш олиб борадиган CA-NEWS агентлигининг хабарида.
Рус давлатчилиги 862 йилда Новгород шаҳри ва унинг атрофини ўз ичига олувчи давлатдан бошланар эмиш. Бўлиши мумкин. Аммо ўзбекларнинг бу давлат билан алоқалари ҳақида гапирганда, асосан русларнинг Марказий Осиёни босиб олиши ва руслар тарафидан яратилган 5 та социалистик республиканинг руслар қўлида қандай яшаганини назарда тутиш лозим бўлади. Аммо, руслар тарафидан тайёрланаётган бу конференцияда мустамлакачилик даври билан боғлиқ бўлган воқеалар анализи қилинишини тахмин қилиш ҳам мумкин эмас.
Шу сабабли, бу конференция Рус давлатчилигининг ўзига яраша юбилейини нишонлаш мақсадида ўтказилаётган маросимга айланиши шубҳасиз. Бошқача бўлса, ҳайрон қолиб, уни олқишлаш ҳам керак бўлади.
Расмда – Россиянинг 1000 йиллигига бағишланган Новгороддаги ёдгорлик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения