16 January 2008
04:00 -
23:30 - Пўлат Охун паспорти масаласида судга мурожаат қилди 18:00 - Ими-жимидаги қасам: “Халқимга садоқат билан хизмат қиламан!” 17:00 - WSJ: Россия опасна для свободы в мире, в несвободном Узбекистане все тот же презид
23:30 - Пўлат Охун паспорти масаласида судга мурожаат қилди

“Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охуннинг паспорти масаласи ҳукумат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳақида аввалги хабарларимизда маълум қилгандик. ИИВ, МХХ, Президент девонида унга паспорт берилиши масаласи ечилмагач, Пўлат Охун 11 январь куни Шаҳрихон тумани ИИБ хорижга чиқиш, кириш бўлими мутасаддилари устидан судга мурожаат қилди. “Бирлик” фаолининг даъво аризасини қабул қилиб олган фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманларо суди судьяси Қодиров ишни мазмунан кўриб чиқиш учун судья Шерзод Тошмирзаев қабул қилиб олганини, бир ой муддатда шикоятчига жавоб қайтарилишини айтди.

Шаҳрихон тумани ИИБдагилари эса мухолифат намоёндасининг важлари Андижон вилояти ИИБда текширилаётгани, Андижон вилояти ИИБ эса ишни Ички ишлар вазирлиги ҳал этишини айтмоқда. ИИВ мулозимлари Пўлат Охун маълум муддат яшаган Швеция Қироллигига сўровнома юборишганини таъкидлаб, унга жавоб келгач, паспорт бериш масаласи ҳал бўлишини таъкидлашган. Бу борада Швеция Қироллигининг Россиядаги элчилиги берган маълумотнома ҳисобга олинмаяпти. Афтидан, сўровнома баҳонасида ўзбек ҳукумати мухолифатчига паспорт беришни атай пайсалга солмоқда.

18:00 - Ими-жимидаги қасам: “Халқимга садоқат билан хизмат қиламан!”

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенатига йиғилган Вазирлар Маҳкамаси ходимлари, ҳукумат аъзолари, хорижий дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари Президент Ислом Каримнинг учинчи қасамёдига гувоҳ бўлишди. Дастлаб Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов сайлов спектакли натижаларини эълон қилиб, Ислом Каримга Президентлик гувоҳномасини топширди. Шундан сўнг минбарга кўтарилган режимбоши қуйидаги сўзларни такрорлаб қасамёд қилди: “Ўзбекистон халқига садоқат ила хизмат қилишга, Конституцияга оғишмай амал қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг зиммасига юкланган вазифаларни чин кўнгилдан бажаришга тантанали қасамёд этаман”.

Ислом Каримнинг тантанали қасамёди унинг 70 йиллик юбилейи куни ўтказилади, жамики режимларнинг бардорлари Тошкентда ҳозир бўлади, деган узунқулоқ гаплар юрганди. Айрим доиралар эса Ислом Карим қасамёд тантанасини шоҳона ўтказмайди, у шунчаки расмиятчилик нуқтаи назаридан ими-жимида ўтказади, аксинча, унинг ноқонуний подшолиги билан боғлиқ гап-сўзлар болалайди, дейишганди. Афтидан, иккинчи тоифа кишиларнинг қараши ростга ўхшаб қолди. Бу маросим аввалдан эълон қилинмасдан ўтказилгани эса, “янги президент” ўзига ҳам ишонмай қўйганини кўсатади, халос.

Халққа “садоқат ила хизмат қилиш” қасамёдининг ўқилиш маросими халққа тўғридан тўғри кўрсатилмади, шу дақиқаларгача ҳам телевидениеда бу ҳақда хабар бўлмади.

Ими-жимида ўтган инауграциядан кейин халқ пешонасига яна саккиз йил муштлаб кун кечиради чоғи. Мабодо, унга ҳам Туркманбошининг қисмати насиб қилмаса, дейди мухбиримиз.

17:00 - WSJ: Россия опасна для свободы в мире, в несвободном Узбекистане все тот же президент

Россия Владимира Путина, сама являющаяся несвободной, помогает и сочувствует еще менее свободному белорусскому режиму. Как пишет газета The Wall Street Journal, такие данные содержатся в докладе организации Freedom House под названием «Свобода в мире» на 2008 год, который будет опубликован сегодня. Число так называемых свободных стран не изменилось по сравнению с прошлым годом. Однако уровень этой свободы, по оценке организации, падает. Так, в частично свободной Киргизии прошли сомнительные выборы. В несвободной Бирме были насильственно подавлены акции протеста. В несвободном Узбекистане президент Ислам Каримов вновь стал главой государства. Кроме того, как говорится в отчете, в последние годы наблюдается появление региональных «железных рук», которые распространяют или поощряют тенденции к репрессивным методам у соседей. К таким «рукам» относятся Россия, Китай, Венесуэла. Иран, Ливан и Сирия. Эти страны опасны для свободы в мире. // «Газета.Ru

11:00 - Украина ва Гуржистон НАТОга киришни истайди, Ўзбекистонга нима?

Кеча Украина президенти Виктор Юшченко, Бош вазир Юлия Тимошенко ва Олий Рада раиси Арсений Яценюк НАТО Бош котиби Яаап де Хооп Схефферга биргаликда мактуб йўллаб, НАТОнинг шу йил апрель ойида ўтаказиладиган саммитида “НАТОга аъзо бўлиш учун ҳаракатлар планига” қўшилишга умид қилаётганларини билдирдилар. Мухолифатдаги Регионлар Партияси дарҳол баёнот эълон қилиб, НАТОга кириш кримасликни умумхалқ референдумидагина ҳал қилиш лозимлигини урғулаб, мамлакат раҳбарларининг бу мактубини қоралади.

НАТО ва унга кирувчи асосий мамлакатларнинг раҳбарлари бу масалага жуда эҳтиётлик билан ёндошишаётган бўлса ҳам, ҳамма тушунадики, улар Россиянинг жаҳлини чиқармаслик учун шундай қилишмоқда, аслида эса, биринчи имконият бўлиши билан Украинани ўз ташкилотларига қабул қилишади.

Гуржистонда аҳвол ҳам шунга ўхшаш, лекин бу мамлакат амалий ишлар бўйича Украинадан анча олдинда. Шу йил 5 январь куни президент сайлови билан бирга ўтказилган умумхалқ референдумда мутлақо кўпчилик гуржилар НАТОга қўшилиш учун овоз бердилар.

Россияда демократик жараёнлар орқага кетиб, империя орзулари қайтадан тикланаётган пайтда, Украина ва Гуржистон учун ўз мустақилликларини янада мустаҳкамлаш ва русларнинг таҳдидларидан қутулишнинг энг самарали йўли НАТО билан бирга бўлишдир.

Ўзбекистоннинг вазияти янада оғир. У фақат Россия эмас, Хитойнинг ҳам бўлғуси таҳдидлари остида қолиши муқаррар. Бундай шароитда Украина ва Гуржистоннинг Россияни таъсир доирасидан чиқиш ва Ғарб билан яқинлашишга қаратилган ҳаракатлари Ўзбекистоннинг ҳам фойдасигадир. Бу икки давлат НАТОга кирса, Гуржистон, Украина, Озорбайжон ва Молдовани бираштирувчи ГУОМ ташкилотига Ўзбекистан қайтадан кириши ва унинг воситасида НАТО билан яқинлашиши мумкин. Табиий, бунинг учун авваламбор Ўзбекистондаги Москванинг вассалига айланиб бораётган ҳукумат ўзгартирилиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону