15 January 2008
04:00 -
23:30 - “Бирлик” раиси ўринбосари Дайнов Ташанов жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди 10:00 - “Ҳаракат” журналининг навбатдаги сони сайтимизда - Партиялар ва лидерлар рейтингида ўзгариш бор
23:30 - “Бирлик” раиси ўринбосари Дайнов Ташанов жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

“Бирлик” Партиясининг Жанубий вилоятлар бўйича раис ўринбосари, партиянинг Қашқадарё вилоят ташкилоти раҳбари Дайнов Ташанов Тошкентда Травматология ва ортопедия илмий текшириш институтининг Спорт жароҳатлари бўлимида операция қилинди. Мухолифатчи-бемор билан ўтказилган жарроҳлик амалиёти даврида унинг оёғи тизза қисмидаги жароҳат даволанди.

Сафдошимизнинг қариндошларидан маълум бўлишича, у авваллари спортнинг эркин кураш тури билан шуғулланган ва тиззадаги иллат унинг ўша пайтдаги машғулотлари билан боғлиқ.

Шифокорлар беморга оёқда турмасликни, кўпроқ ётишни тавсия қилишган. У ҳозир Тошкентдаги ўғлининг уйида.

Бугун АҚШдан телефон қилган партия раиси Абдураҳим Пўлат ўз сафдоши билан суҳбатлашди, тезда оёққа туриб кетиш хусусидаги тилакларини изҳор этди. Улар ҳали олдинда бўладиган сайлов кампанияларида кўп оёқда юриш кераклиги, бунинг учун оёқ қанчалик кераклиги ҳақида аския ҳам қилиб олишди. Табиий, улар сиёсий мавзулардан ҳам четда туришолмади.

10:00 - “Ҳаракат” журналининг навбатдаги сони сайтимизда

Журналнинг навбатдаги, 2007 йил 6-чи сони бугун сайтга қўйилди. Унинг “Сиёсат” номли бўлими Ўзбекистон ва Россиядаги сайловлар натижаларини анализ қилиш, бу икки мамлакатда демократларнинг мағлубияти сабабларини ўрганиш ва бундан кейин қилиниши керак бўлган ишларнинг йўналишини аниқлаш каби масалаларга бағишланган. Унинг саҳифаларида “Бирлик” Партиясининг президент сайлови ва Европа Иттифоқи – Ўзбекистон алоқаларига муносабат билдирувчи баёнотлари ҳам ер олган.

“Инсон ҳуқуқлари” бўлимида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг “Қийноқлар бўйича альтернатив доклади” бор. Бу доклад ўтган йилнинг охирида Женевада ўтган БМТнинг Қийноқларга қарши кураш комитети сессиясига тақдим қилинган эди. Алоҳида айтиш керакки, Ўзбекистондаги ҳеч бир ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилоти бундай фундаментал ҳужжат тайёрламаган ва кўринишидан тайёрлай олмайди ҳам. Бу бўлимда инсон ҳуқуқларига оид хабарларнинг хроникаси ҳам берилган.

“Биз яшаятган жамият” бўлимида Туркиядаги машҳур “Нурчилар” диний жамоасининг сиёсий-диний фаолиятини акс эттирувчи рус тадқиқотчисининг мақоласи бор. Бу мақоланинг бир қатор камчиликларидан ҳоли бўлмаса ҳам, у ўзбек ўқувчилар учун қизиқарли бўлиши муқаррар.

Адабиёт бўлимида ёзувчи Холдор Вулқоннинг “Олисларда ёнган чироқлар” қиссасидан янги парчалар келтирилган.

Журнални ҳар доимгидек “Кечагина ўтган кунларимиз” бўлими тамомлаган. Бу ерда “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг мухолифат тарихига оид икки ибратли ҳикояси ва Ўзбекистонга оид бўлса ҳам мамлакатимизнинг расмий оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилмаган муҳим воқеалар хроникаси билан танишиш мумкин.

Партиялар ва лидерлар рейтингида ўзгариш бор

13 январдаги хабаримизда ҳеч ким ўқимай ҳам қўйган “Исёнкор” сайтида Ўзбекистондаги партиялар ва лидерларнинг рейтингини ўлчаш бўйича сўровнома давом этаётгани, партиялар ичида “Бирлик”нинг, лидерлар ичида унинг раиси Абдураҳим Пўлатнинг рейтинги бошқаларга нисбатан 3-4 баравар юқори эканлигини фактлар билан кўрсатгандик.

Бизнинг хабаримиздан кейин, у сайтга кирувчи ва сўровномада иштирок этувчиларнинг сони кескин ошибди. Бу сўровноманинг шу дақиқадаги натижаларини аввалги рақамлар билан солиштириб кўра билиш учун, уларни жадвал шаклида ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

“Сизнингча қайси партия халқ манфаати учун ишлайди?” саволига берилган овозлар cонининг кунлар бўйича ошиб боришининг партиялар бўйича тақсимоти қуйидагича:

Партиянинг номи/кун….10 янв. 2008……13 янв. 2008…….15 янв. 2008

"Эрк" партияси………………13……………….16………………..17
"Бирлик" ХҲ партияси………27………………34…………………60
"Адолат" СДП..………………..1……………….1…………………..1
"ХДП"…………………………...0……………….0………………….1
"Озод деҳқонлар"……………..3……………….3…………………...5
ЎзЛДП…………………………..2……………….2………………….2
бошқа партия………………….2……………….3……………………6

“Сизнингча ўзбек мухолифатининг лидери ким?” саволига берилган овозлар сонининг кунлар бўйича ошиб боришининг лидерлар бўйича тақисимоти қуйидагича:

Исм/кун……………………..10 янв, 2008……13 янв, 2008……15 янв. 2008

Абдураҳим Пўлатов…………….23……………….30………………53
Муҳаммад Солиҳ………………...7……………….10……………….11
Жаҳонгир Маматов………………4………………..4………………..4
Муҳаммадбобир Маликов……….1……………….1………………..14
Баҳодир Чориев………………….2………………...2………………..2
Ҳазратқул Худойберди………….1………………..1…………………2
бошқа одам……………………….5………………...6………………..6

Кўриниб турибдики, биз эслатганимиздан кейин бу сайтга кирувчилар ва сўровномада овоз берганларнинг сони кескин ошган. Аммо, барибир, “Бирлик” Партияси ва унинг лидерининг рейтинги энг эксак даражада. Муҳаммадбобир Маликовга берилган овозларнинг кескин ошиши ҳам диққаттга сазовор воқеа.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону