30 September 2012
13:43 -
АҚШ ва Ўзбекистон ахборот воситаларида яқдиллик: Fox News кечирим сўради, Olam.uz Ислом Каримнинг расмини олиб ташлади

Ўзбекистон ахборот воситаларида ҳам шу каби амалиётлар ҳаётга жорий қилинмоқда. Кечаги хабарларимизнинг бирида билдирилганидек, Olam.uz сайти жонажон президентимизни мункиллаб қолган чолга айланиб бўлганини яшириб, уни турли турли трюклар билан қирчиллама йигитдек қилиб кўрсатиш анъаналарини бузди. Ислом Каримнинг атрофда нима бўлаётганини ҳам тушунмаётган ва мункиллаб қолган чолга айланиб бўлганини кўрсатадиган расмини эълон қилиб, шарманда қилди.
Бизнинг танқидимиздан кейин бу сайтдан Ислом Каримнинг ўша расми дарҳол олиб ташланди. Аммо, ҳали ўқувчилардан узр тиланмади.
Расмни яхшилаб кўриш учун уни курсор билан босинг ва Olam.uz сайтидан узр талаб қилаётганлар сафига қўшилинг.