30 September 2012
22:33 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаев ҳибсга олинди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хизмати хабар беришича, 30 сентябрь куни соат 10.20 да Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти Жиззах вилояти бўлими раиси Ўктам Пардаев Жиззах шаҳар ИИБнинг 7 кишидан иборат махсус гуруҳи томонидан ўз автомобилида кетаётган пайтида тўхтатилиб ва куч ишлатиш йўли билан қўлга олиниб, номаълум томонга олиб кетилган. Ўктам сўнгги лаҳзадагина укаси Ўткирга қўнғироқ қилишга улгурган. Ш. Рашидов кўчасида унинг қўлга олинишига шоҳид бўлган шахсларнинг таъкидича, “Тико” ва “Жигули” автомобилларида кетган милиция ходимлари ҳуқуқ ҳимоячисининг қўлини қайтаришган.
“Орадан 10 соат вақт ўтганига қарамай акамнинг қаердалиги, нима учун тутиб кетилганини айтишмаяпти. Шаҳар, вилоят ИИБнинг барча ҳибсхоналари, вақтинччалик тергов изоляторларига бориб келдик, ҳеч қаерда йўқ. Унинг соғлиғи, аҳволидан хавотирдамиз”, дейди Ўткир Пардаев.
Ўктам Пардаев - 1978 йилда туғилган, 2006 йилдан бери Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил жамиятининг Жиззах вилояти бўлими раиси лавозимида фаолият юритади. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти прокуратурасининг “ишонч телефонлари”га мурожаат қилди ва ҳуқуқ ҳимоячисининг ҳибсга олиниши бораисда изоҳ талаб қилди. Аммо ҳеч қандай маълумот ололмади.
Эслатиб ўтамиз, у 2006 йилнинг 29 июнида жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси (Баданга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш) билан 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва 2007 йилнинг 11 январида Амнистия акти билан озодликкка чиқарилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения