30 September 2012
02:42 -
Чимкентда қозоқларнинг миллий қаҳрамони Сабыр Рахымовга ҳайкал қўйилди
Бу ҳақда хабар берган Қозоғистоннинг давлат ахборот агентлиги Казинформ ҳайкал қачон очилганини ҳам, ҳайкалтарош ким эканлигини ҳам айтишни унутган. Баландлиги 4 метр 20 сантиметр бўлган ҳайкал маҳаллий ишбилармонлар тўплаган маблағга қурилгани, Сабыр Рахымов 1902 йили Жанубий Қозоғистон вилоятининг Кокибел қишлоғида туғилгани алоҳида урғуланган.
Маълумки, яқингача Собир Раҳимов Тошкентда туғилган ўзбек деб ҳисобланар эди. Аммо, аҳвол сўнги йилларда ўзгаришга бошлади.
Собир Раҳимовнинг хотини Қуралой Алибиевна Натуллаева (Сабирова) қозоқ миллатига мансуб бўлиб, қозоқларнинг миллий қаҳрамони, революционер, гражданлар урушининг иштирокчиси Алиби Жангилдиннинг турли миллатларга оид тўртта хотинининг учинчисидан туғилган. Узоқ йиллардан кейин, Сабир Раҳимов янглишиб ўзбек ва Тошкентда туғилди деб ёзилиб қолгани бу аёлнинг эсига тушган, ҳар ҳолда ваҳий келган бўлса керак, шундан кейин Қозоғистонда Сабыр Рахымов қозоқларнинг миллий қаҳрамонига айланган.
Яхшиямки, Қуралой Натуллаева отасининг қозоқ аслли учинчи хотинидан туғилган, агарда у рус аслли иккинчи хотиндан туғилсамиди, Сабыр Рахымовни русга чиқарган бўларди.
Ҳали маданий даражага етиб келмаган қозоқ ва қирғиз миллатчилигининг бу каби ўйинлари Туркистон ғояси йўлидаги энг катта тўсиқ бўлиб қолиши муқаррар.