30 September 2012
12:48 -
Ҳукумат ўз қароридан қайтди: Мактаб ўқувчилари яна пахта далаларига қувилмоқда
Cамарқанд вилояти Иштихон тумани ўрта умумтаълим мактабларининг 8-9 синфларида 28 сентябрдан бошлаб дарслар тўхтатилиб, ўқувчиларга пахта йиғим теримига бориш буюрилди, дейди самарқандлик мухбиримиз.
Бу каби хабарлар ҳамма минтақалардан келмоқда, ҳуқуқ ҳимоячилари воқеаларни бутун дунёга билдиришмоқда.
Аммо, ҳукумат чекинадиганга ўхшамайди. Олий ўқув юртлари ва ўрта умумий таълим мактаблари ўқувчиларидан ташқари давлатнинг жуда кўп муассасаларининг ходимлари ҳам мавжуд қонунларга зид равишда пахта хашарига жалб қилинган.
Пахта майдонларида хашарчилар фожеали воқеаларга дучор бўлиши аввалги йиллардан ҳам маълум эди. Кечаги хабарларимиздан бирида билдирилганидек, бу йил ҳам шундай бўлмоқда. Масалан, 17 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани далаларида пахта тераётган тошкентлик ҳашарчи, 55 ёшли Игорь Ячкевскийни жон таслим қилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг ходими бўлган бу одам юрак хуружидан вафот этган. Маълум бўлишича, кўпчилик қатори касабачилар ҳам теримга жалб қилинган ва уларга кунлик 50 килограмм норма белгиланган.
Кўринишидан, “Бирлик” Партияси ҳақ. Мухолифат партияларига расмий сиёсий саҳнага чиқиш ва бу каби муаммоларга жамиятнинг диққат-эътиборини юксак минбарлардан туриб торитш имконияти берилмаса, ҳеч нарса ўзгармайди. Хусусан, болалар меҳнатини эксплуатация қилиш тўхтамайди. Ҳуқуқ ҳимоячилари сиёсий ҳуқуқ мсаласига эътиборни кучайтиришлари, мухолифат партияларининг рўйхатдан ўтказиш масаласи билан яқиндан шуғулланишлари керак.