27 October 2012
09:03 - Чимкентда Сабыр Рахымовга ҳайкал очилганди, энди қандайдир Байдибек бийга Марказий Осиёдаги энг катта ҳайкал очилибди
Маълумки, руслар ҳозирги жанубий Қозоғистон ҳудудларини босиб олгандан кейин биринчи ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Чимкент, Туркистон, Авлиё-Ота (ҳозирги Тараз) шаҳарларида аҳолининг 95-98 фоизи ўзбеклар бўлгани тарихий факт. Ҳозир бу шаҳарлардан ўзбеклар феълан сиқиб чиқарилган, қолганлари ҳам қўрқув остида яшашади.

Айнан шу сабабли, қозоқлар Чимкентдан ўзбекнинг изини ҳам йўқ қилиш мақсадида, кимлиги ҳам номаълум бўлган бир одамнинг Марказий Осиёдаги энг катта ҳайкалини айнан шу шаҳарда қурибдилар.

Руслар 1,5 асрдан бери Марказий Осиёда ўзбекларнинг ролини йўқ қилиш учун иш олиб боришди ва кўп нарсаларга эришишди. Ишнинг қолганини қозоқ ва қирғизлар бемалол бажаришмоқда. Чунки, Ислом Каримнинг қулларига айлантирилган Ўзбекистон ўзбеклари ҳам ўзини Ўзбек дейишга қўрқиб қолишган.

Аммо, очиғини айтиш керак, гап руслар тарафидан, аниқроғи, Лубянка тарафидан берилган вазифасини аълога бажараётган Ислом Каримдагина эмас, ўзбек халқининг ичида ўз миллатини бир чақага сотадиган одамлар хира пашшадек кўпайиб кетганида. Айнан ичимиздан чиққан Эркин Воҳид, Абдулла Ориф, Дадахон Ҳасан, Салой Мадамин, Зоҳир Аълам, Аҳмад Аъзам, Усмон Азим, Дилором Исоқ, Шерали Жўра, Фахриддин Худайқул, Ёдгор Обид, Номоз Нормўмин, Ботир Норбой, Носир Зокир, Алибой Йўляхши, Хазратқул Худайберди, Муҳаммадсодиқ Абут, Баҳодир Чори каби хоин-ҳаромийларнинг жазосиз қолаётгани потенциал сотқинларни рағбатлантираётганида.

Ўзбекнинг шоири Юсуф Жума ҳақ:

Хамма хоин, ким ўч олар?!
Қасосдан бошқа даво йўқ!

Ўзбек бу сатрларни эшитганда қўллари беихтиёр қиличга узатиладиган ҳолга келиб ва ичида битдек кўпайиб кетаётган хоин-ҳаромийларга нисбатан олий жазони тиклаб, “Бирлик” атрофида бирлашмаса, Тошкентни ҳам ташлаб кетишга рози бўладиган подага айланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону