28 September 2012
13:06 -
“Мусулмонларнинг айбсизлиги” фильмининг яратувчиси бошқа айб билан ҳибсга олинди

Маълум бўлишича, Nakoula Basseley Nakoula бошқа бир фильм устида ишлаётганда сохта исм ишлатиб, банкни алдашда айбланган ва 2011 йилда ҳибсга олинган, кейин Интернетдан фойдаланмаслик ҳамда тахаллус дея сохта исм ишлатмаслик шарти билан озод қилинган экан.
Ҳозир уни 13 дақиқалик “Мусулмонларнинг айбсизлиги” фильмини яратгани учун эмас, бу фильмни яратишда сохта исм (тахаллус) ишлатиб, 2001 йилда озод этилиш шартини бузгани учун ҳибсга олганлар.
Асл мақсад – уни биронта жоҳил мусулмон қасос олиш ниятида ўлдириб кетишининг олдини олиш ва уни шу шаклда асраш бўлиши ҳам мумкин, дейди мухбиримиз. Маълумки, Покистоннинг Темир йўллар вазири Ғулом Аҳмад Билёр ўша фильмнинг яратувчисини ўлдирган кишига $100 минглик мукофоот беришга ваъда қилганди.