28 September 2012
13:50 -
Ўзбекистонни Эркин Савдо Ҳудудига олишадими?

Бугун Ялтада ўтказиладиган МДҲ ҳукуматлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида бу масалага узул-кесил нуқта қўйилиши айтилмоқда.
Бўлиши мукин, бўлмаслиги ҳам. Чунки, Эркин Савдо Ҳудудига киришдек қадам ҳам Ўзбекистон раҳбарининг қайси оёғи билан ўриндан туришига қараб, истаган нарсасини қилабериш одатига чегаралар қўяди. Ўзбекистон бир қатор ички қонунларини ўзгартиришга, Эркин Савдо Ҳудудига кирувчи давлатлар олдида бир қатор мажбуриятлар олишга мажбур бўлади. Буларни фақат олқишлаш керак.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча ЭСҲга қуйидаги 8 давлат аъзо - Россия, Украина, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Тожикистон, Молдова. Уч мамлакат – Озорбайжон, Ўзбекистон, Туркманистон унга кириш йўлида.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения