28 September 2012
06:46 -
Қримтатарларининг лидерларидан Рифат Чубаров Қрим парламентида қримтатарча гапирди
Расмий номи Қрим Автоном Республикасининг Олий Радаси бўлган парламентда 26 сентябрь куни “Қрим” давлат радио-телекомпаниясининг раисини тайинлаш вақтида Қримтатар Халқи Мажлиси раисининг ўринбосари Рифат Чубаров тарихда биринчи марта қримтатар тилида нутқ сўзлади, дейилади Қримтатар Халқи Мажлисининг расмий сайтидаги хабарда.
Олий Рада раиси тарафидан чақирилган таржимон ўз ишини яхши бажараолмаган бўлса ҳам, бу воқеа тарихда қоладиган воқеа бўлгани шубҳасиз.
У ўз нутқида “Қрим” телеканали украин ва қримтатар тилларига кам вақт ажратаётганини ҳам танқид қилиб ва ҳозир кунига 26 минут бўлган қримтатарча эшиттиришлар қримтатарларнинг аҳоли ичидаги салмоғини ҳисобга олиб, ҳафтасига 21 соатга чиқарилиши кераклигини урғулабди.
Маълум бўлишича, Украинада бошқа тилларнинг мақомини оширадиган қонун қабул қилинганидан рухланган Рифат Чубаров Қрим парламентининг 25 августдаги мажлисида одатдигидек рус тилида чиқиш қилиб, бундан кейинги мажлисларда уч тилда – қримтатар, украин ва рус тилларида ҳам нутқ сўзлашга ваъда берган экан.
Янги қонун, Украинанинг бирон минтақасида украинчадан бошқа тилда гапирадиганларнинг фоизи 10 дан кўп бўлса, бу тилга феълан давлат тили мақоми беради. Аҳолиси 2 миллион атрофида бўлган Қримда 260 минг қримтатари бор деб ҳисобланади.
Нима бўлганда ҳам, бу воқеа ўзининг тарихий ватанида ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш учун курашаётган қримтатарларининг яна бир ютуғидир. Табриклаймиз.