11 January 2008
04:00 -
22:00 - Режимбоши Ватан ҳимоячиларини эмас, ўз ҳимоячиларини мукофотлади - Жон сақлашнинг немисча усули, ёки Адэнаур жамғармасининг масхарабозлиги
22:00 - Режимбоши Ватан ҳимоячиларини эмас, ўз ҳимоячиларини мукофотлади

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш, мудофаа ва миллий хавфсизлик хизмати идораларида хизмат қилаётган хос навкарларига турли орден ва медаллар шодаси улашган Ислом Карим уларга йўллаган табригини дабдабали сўзлар билан якунлади. Гўё, фаровонликдан боши айланган халқ муҳофазаси уларга ишониб топширилган. Режимбошининг юксак ишончини аъло даражада бажараётган мудофаа ва хавфсизлик хизмати идоралари геосиёсий ўйинлар, халқаро террорчилик авж олган шу кунларда мамлакатимизни ишончли ҳимоя қилмоқда. Шу боисдан ҳам уларнинг каттагина қисми давлатнинг юксак мукофотлари билан тақдирланишга лойиқ, тақдирланганларнинг аксариятини эса Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари ташкил этади, дейди мухбиримиз. Ислом Карим Ватанни коррупцион ҳукумат, зулм ва қабоҳатдан ҳимоя қилолмаётган Ватан ҳимоячиларини қутларкан, уларга бўлган юксак эҳтиромини изҳор қилган.

Жон сақлашнинг немисча усули, ёки Адэнаур жамғармасининг масхарабозлиги

Ўзбекистон ҳукуматини халқаро ташкилотлар, демократик ҳамжамиятдан ҳимоя қиладиган, ёлғон ва сохта ҳисоботлари билан машҳур Ўзбекистон Республикаси Омбудсмани Сайёра Рашидова яна бир “хайрли” тадбир бошлади. У инсон ҳуқуқлари бўйича гўё дунёда энг олдинги сафларда турадиган Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсатини жаҳон ҳамжамиятига намойиш этиш мақсадида Германиянинг Конрад Адэнаур жамғармаси билан тил топишишга эришди. Омбудсманнинг бугунги йиғинини биргаликда ташкил этган жамғарманинг Марказий Осиё бўйича мувофиқлаштирувчиси Г.Риссел (G.Rissel) Ислом Карим бошилигида амалга оширилаётган инсонпарвар сиёсатни улуғлашга киришиб кетди.

Инсон ҳуқуқлари “тўла” таъминланган жаннатмакон Ўзбекистонда Омбудсман бир йилнинг ўзида 7655 та, унинг вилоятдаги бўлимлари 1377 та шикоятни қабул қилиб олибди. Бу статистикани ҳатто объектив, деб ҳисоблаганимизда ҳам “...инсон ҳуқуқлари таъминланди”, деб иддао қилаётган Сайёра Рашидованинг аҳволи кулгили. Ана шу кулгили аҳволдаги хонимга жўр бўлаётган Конрад Адэнаурчиларни эса жон сақлашнинг немис услубини амалга киритаётган кашфиётчи сифатида олқишламоқ керак, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону