10 January 2008
04:00 -
23:30 - “Эрк”нинг 53-54-чилари интернетда ҳам кўринмай қолишди - Ўзбекистонликларнинг чорак қисми мобил васвасасига йўлиққан 22:00 - Қўшнилар қарзини тўлашмоқчи - Парламентнинг сессияси ҳар дои
23:30 - “Эрк”нинг 53-54-чилари интернетда ҳам кўринмай қолишди

Интернетда дабдабали баёнотлар тарқатишни касб қилиб олган “Эрк” демократик партиясининг Салой Мадамин фракцияси (53-54 чилар) томонидан юритиладиган erkinyurt.org сайти бекитилганини аввал хабар қилгандик. Кўринишидан, энди навбат бу партия фракциясининг Интернетдаги асосий органи бўлмиш uzbekistanerk.org сайтига келган. Ишлаб турганида ҳам янгиланмайдиган, аслида фаолияти амалда йўқ бу сайтнинг йўқолиб қолишидан кўпчилик ўқувчилар кўп зарар кўришмаган бўлсалар-да, мухбирларимиз бу ҳодисанинг сабабини ўрганишга ҳаракат қилишди. Ахир, ким нима деса десин-у, Каримов режимига оппонент эканлигини даъво қилаётган бир гуруҳнинг ҳеч бўлмаса, кундалик юмушларини кўрсатиб турадиган сайтининг йўқолиши ҳазилакам хабар эмас. Боз устига, сайт маъмурлари бу ҳодисага бирор изоҳ бермаган бўлса.

Бу гуруҳнинг мамлакат ичидаги фаоллари билан гаплашган мухбирларимиз ҳамма қатори уларнинг ҳам бу ҳодисадан бехабар эканига амин бўлдилар. Афтидан, техник носозлик ёки маблағи тўланмагани сабабли тармоқдан узиб қўйилган сайт эгаларининг мум тишлашлари табиий. Чунки сайт ишлаб турган пайтда унинг маъмурлари қилган лўттибозликлар, ўз лидерлари учун ўқувчилардан сохта овозлар йиғишлари каби “фаолиятлари” фош этилганди. Эҳтимол, ана шу дашномлар энди-энди наъша қилиб, маъмурлар интернетдан саҳифани ўзлари олиб қўйишгандир.

Ўзбекистонликларнинг чорак қисми мобил васвасасига йўлиққан

Ҳукуматнинг расмий сайтлари Ўзбекистонда мобил алоқасидан фойдаланувчиларнинг сони 6 миллон кишидан ошиб кетганини иддао қилишмоқда. Гўё, бу ҳодиса режимбоши Ислом Каримнинг 2002 йил 30 майда қабул қилган “Компютерлаштиришни яна-да ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони шарофати эмиш. Ана шу Фармон чиққанидан сўнг мамлакатда уяли телефонлар хизмати тубдан яхшиланибди, хуллас, барчанинг чўнтагига мобил телефон кириб қолибди. Мобил алоқасини амалга оширувчи компанияларнинг ишлари юришганидан юришиб, улар халққа беминнат хизмат кўрсатишга бошлашибди. Аслида-чи?

Мухбирларимизнинг олиб борган кузатувларига кўра, Ўзбекистондаги хусусий тужжорларнинг асосий юмуши Хитойда ишлаб чиқарилган мобил телефон аппаратлари савдоси бўлиб қолди. Бу нолегал тижорат туфайли Тошкент ва вилоят марказларида мобил аппаратлари бозорлари юзага келди. Ҳамёнбоп бу ягона маҳсулотнинг асосий харидорлари талаба ва ўқувчилар эканини ҳисобга олсак, бу ҳодисадан қувонмаса ҳам бўлади. Негаки, психологларнинг таъкидлашича замонавий ёшларимиз онгида ўзига хос мобил васвасаси пайдо бўлган. Шу боисдан ҳам мобилдан фойдаланувчилар сонинг ўсишига на фармон чиқарган Ислом Каримнинг, на вазиятдан фойдаланиб, чўнтак қаппайтираётган уяли алоқа компанияларининг алоқаси бор, дейиш мумкин.

22:00 - Қўшнилар қарзини тўлашмоқчи

Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон гази туфайли йиғилиб қолган қарзларини қайта ҳисоблаб чиқишга киришди. Дастлабки маълумотларга кўра, шу пайтга қадар олинган газлар ҳисобидан қўшниларимиз 4 миллиард, хуссан электр энергияси бўйича 14 миллион АҚШ долларини ташкил этаркан. Куни кеча Бишккекда ўтказилган матубот анжуманида чиқиш қилган “Қирғизгаз” очиқ акциядорлик жамияти раиси Саламат Айтиков бу қарзларнинг беш йил давомида тўлаб борилишини таъкидлади.

Парламентнинг сессияси ҳар доимгидек ими-жимида ўтмоқда

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг куни кеча бошланган ялпи мажлиси ҳар доимгидек сассиз, фавқулодда ими-жимида ўтмоқда. Қонунбозликдан чарчаган парламент аъзолари бугунги мажлисларда аксарият қонун ҳужжатларини қаршиликларсиз қабул қилишди. Расмий хабарда айтилишича, “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги” Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги” Қонун лойиҳаси жиддий мунозараларга сабаб бўлган эмиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону