19 September 2012
18:43 - Шармандалик! Ислом Карим Кореяга жўнаб кетди, “Бирлик” фаолининг ўғлига эса рухсат бермадилар
Расмий хабарга кўра, Ўзбекистон режимбошиси Ислом Карим бугун эрталаб расмий ташриф билан Осиёнинг энг демократик ўлкаси – Жанубий Кореяга жўнаб кетди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатилган пресс-релизидан маълумки, айнан Ислом Каримнинг сафари туфайли, “Бирлик” Партияси Сирдарё вилоят ташкилотининг раиси Исроил Ризаевнинг Жанубий Кореяда ўтказилаётган халқ фестивалида иштирок этиш учун кетаётган ўғли Беҳзод ушлаб қолинди.

Жанубий Корея расмийлари ҳам бу ҳолга изоҳ берсалар, бу мамлакат демократия принципларидан ҳар қандай вазиятда ҳам юз ўзирмаслигини намойиш қилган бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону