19 September 2012
18:26 - Ўзбекистон шунақа: Инсон ўз хуқуқидан фойдаланиш ҳақида тилхат ёзишга мажбурланганини эшитганмисиз?

Бу саволга жавобни қуйидаги икки ҳужжат ва бир изоҳдан оласиз.

* * *

Самарқанд вилояти Жомбой тумани 46 мактаб директори М.Шатановага
Ғаниева Гулшоданинг

КАФОЛАТ ХАТИ

Мен қизим 7«В» синф ўқувчиси Ғаниева Раънонинг пахта йиғим теримига, ғалла йиғимига ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишларига қатнашмаслигини таъминлайман. Дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказишига кафолат бераман.

(имзо)
Г.Ғаниева
07.09.2012

7«В» синф ўқувчиси Ғаниева Раънонинг

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Мен, 7«В» синф ўқувчиси Ғаниева Раъно пахта йиғим теримига, ғалла йиғимига ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишларига қатнашмасликка ваъда бераман. Дарсдан бўш вақтларимда фан тўгаракларига қатнашишга ваъда бераман.

(имзо)
Р.Ғаниева
07.09.2012

* * *

Ушбу ҳужжатлар, тўғрироғи, тилхатлар мактаб маъмуриятининг талаби бўйича ёзилган, дейди Холиқназар Ғаниев - Раънонинг буваси, “Бирлик” Партияси Самарқанд вилояти ташкилотининг раиси. Шунинг учун бу ерда мантиқ унчалик тушунарли эмас: пахта йиғим теримига ва ҳар қандай иш-юмушга мажбурланмаслик ҳар бир озод эркин фуқаронинг, хусусан, мактаб ўқувчисининг ҳам, ажралмас конституцион ҳуқуқи. Ўз ҳуқуқидан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик эса бировдан, шу жумладан, ҳукуматдан ҳам сўралмайди.

Бундан-да жумбоқлироқ мантиқ Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг сўнгги селекторларидан бирида айтган гапида кузатилибди: «Ҳамма эшитсин, кимда ким ўқувчини пахта йиғим теримига жалб қилса, жиноий жавобгарликка тортилади. Аммо шуни ҳам билишимиз керакки, пахта бу сиёсий кампания, унда етти ёшдан етмиш ёшгача ҳамма қатнашиши керак!», дебди у.

Лекин, нима бўлганда ҳам, бу ҳужжатлар ҳамда Бош вазир айтган гапнинг биринчи қисми биз учун ижобий бир мужда.

“Ҳаракат” таҳририятидан: Инсонни ўз ҳуқуқидан фойдаланиш учун тилхат ёзишга мажбур қилиш Ўзбекистон каби диктатураларда бўлади. Инсон ўз ҳуқуқларидан тилхатсиз фойдалана оладиган жамиятга эришиш учун Раъно каби жасур ёшларнинг кураши зарур.

Раъно, сенга бу курашда омад тилаймиз!

* * *

Самарқанд вилояти Жомбой тумани 46 мактаб директори М.Шатановага
Ғаниева Гулшоданинг

КАФОЛАТ ХАТИ

Мен қизим 7«В» синф ўқувчиси Ғаниева Раънонинг пахта йиғим теримига, ғалла йиғимига ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишларига қатнашмаслигини таъминлайман. Дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказишига кафолат бераман.

(имзо)
Г.Ғаниева
07.09.2012

* * *

Самарқанд вилояти Жомбой тумани 46 мактаб директори М.Шатановага
7«В» синф ўқувчиси Ғаниева Раънонинг

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Мен, 7«В» синф ўқувчиси Ғаниева Раъно пахта йиғим теримига, ғалла йиғимига ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишларига қатнашмасликка ваъда бераман. Дарсдан бўш вақтларимда фан тўгаракларига қатнашишга ваъда бераман.

(имзо)
Р.Ғаниева
07.09.2012

* * *

Ушбу ҳужжатлар, тўғрироғи, тилхатлар мактаб маъмуриятининг талаби бўйича ёзилган, дейди Холиқназар Ғаниев - “Бирлик” Партияси Самарқанд вилояти ташкилотининг раиси. Шунинг учун бу ерда мантиқ унчалик тушунарли эмас: пахта йиғим теримига ва ҳар қандай иш-юмушга мажбурланмаслик ҳар бир озод эркин фуқаронинг, хусусан, мактаб ўқувчисининг ҳам, ажралмас конституцион ҳуқуқи. Ўз ҳуқуқидан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик эса бировдан, шу жумладан, ҳукуматдан ҳам сўралмайди.

Бундан-да жумбоқлироқ мантиқ Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг сўнгги селекторларидан бирида айтган гапида кузатилибди: «Ҳамма эшитсин, кимда ким ўқувчини пахта йиғим теримига жалб қилса, жиноий жавобгарликка тортилади. Аммо шуни ҳам билишимиз керакки, пахта бу сиёсий кампания, унда етти ёшдан етмиш ёшгача ҳамма қатнашиши керак!», дебди у.

Лекин, нима бўлганда ҳам, бу ҳужжатлар ҳамда Бош вазир айтган гапнинг биринчи қисми биз учун ижобий бир мужда.

“Ҳаракат” таҳририятидан: Инсонни ўз ҳуқуқидан фойдаланиш учун тилхат ёзишга мажбур қилиш Ўзбекистон каби диктатураларда бўлади. Инсон ўз ҳуқуқларидан тилхатсиз фойдалана оладиган жамиятга эришиш учун Раъно каби жасур ёшларнинг кураши зарур.

Раъно, сенга бу курашда омад тилаймиз!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону