19 September 2012
21:16 -
Ислом Карим оиласининг кирдикорлари халқаро саҳнада ҳам очилмоқда
Французларнинг машҳур France Presse агентлиги Швейцария прокуратурасининг маълумотига асосланиб, пул ювиш айби билан Швейцарияда қўлга олинган икки Ўзбекистон фуқароси Президент Ислом Каримнинг 40 ёшли қизи Гулнора билан алоқадор эканлиги, улар Гулнорага тегишли “Кока-Кола Ўзбекистан” ширкатининг ходимлари бўлгани ҳақида хабар тарқатди.
Швейцария прокуратураси бу ишга яна икки кишининг дахлдорлиги текширилаётганини ҳам билдирибди
Бу тўрт кишининг исми Ўзбекистон ва Россия оммавий ахборот воситаларида аллақачон тилга олинган. Булар – Шоҳрух Собиров, Алишер Эргашев, Гулнора Каримниннг бош молиячиси эканлиги иддао қилинаётган Гаянэ Авакиян ва қаёққадаир ғойиб бўлган, Ўзбекистон махсус хизматлари тарафидан йўқ қилиб бўлингани ҳам айтилаётган, “Ўздунробита” (МТС-Ўзбекистон) ширкатининг топ-менеджери, энди собиқ топ-менеджери Беҳзод Аҳмедов.
Гулнора Карим атрофидаги гаплар халқаро саҳнага чиққани муҳимдир. Демак, кимдир ёки кимлардиар бу иш билан махсус шуғулланмоқда. Ислом Карим ўз қизини Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси вазифасидан чақириб олгани ҳам шу воқеларнинг битта ҳалқаси эканлигига шубҳа йўқ.