17 September 2012
13:08 - Русларнинг “Союз ТМА-04М” кемасида 2 космонавт
Ҳалигача ҳеч ким ўз атамасидан воз кечгиси келмайди, фазога учган одамни руслар космонавт дейишади, америкаликлар – астронавт.

“Новости” агантлиги хабар беришича, бугун эрталаб “Союз ТМА-04М” кемаси Қозоғистон чўлларига қўнган, тўғрироғи, парашют билан ўтирган. Қидирув-қутқариш гуруҳининг одамлари икки рус космонавти Геннадий Падалка и Сергей Ревинни ҳамда АҚШнинг астронавти Джозеф Акабани омон-эсон кемадан чиқариб олишибди.

Халқаро Фазовий Станцияда бир рус космонавти, бир америкалик ва бир Япония астронавти қолди.

Маълумки, АҚШнинг эски авлод шаттл кемалари хизматини битириб, янги авлод кемалари тайёр бўлмагани сабабли, Халқаро Фазовий Станция бориб келиш учун америкаликлар ҳам русларнинг алмисоқдан қолган кемаларидан фойдаланишмоқда. Америкаликлар учун бу экзотика бўлса керак, руслар учун қўшимча пул ишлаб олиш имконияти.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону