17 September 2012
14:10 -
Туркия Бош вазири: Исломофобия инсонликка қарши жиноят ҳисобланиши керак
Озорбайжон, Украина ва Босния-Герцоговина зиёратларидан юртига қайтиб келиш йўлида журналистлар билан суҳбатлашган Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон АҚШда Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни ҳақоратловчи фильм олингани хақидаги саволларга жавоб берар экан, Ғарб исломофибия, яъни исломга салбий қараш ва бу қарашдан келиб чиқадиган ижтимоий воқеаларни жиноят деб эълон қилиши кераклигини гапирди.
У ўзи бу масалани БМТ ва бошқа жойларда кўтариб, Исломни ҳақорат қилганларга нисбатан ҳуқуқий йўллар билан курашишга имкон берадиган халқаро нормалар ишлаб чиқаришни таклиф этиш нияти борлигини билдирди.
Ражаб Эрдўғон Туркияда бу фильмга нисбатан, бошқа ислом мамлакатларидан фарқли ўлароқ, анча тоқатли муносабат кўрсатилганини ҳам урғулади. Балки, у Туркияда катта намойишлар бўлмаганини назарда тутган бўлса керак.
Кичикроқ намойишлар эса бўлди. Айнан кеча АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси олдида унча катта бўлмаган гуруҳ Америкага қарши шиорлар айтиб, бу мамлакатнинг байроғини ёқди. Намойишчиларнинг қўлида қора байроққа ёзилган арабча сўзлар билан бир қаторда, инлизча “Оқ Уй кут! Қора байроқ яқинда келади” сўзли плакат ҳам бор эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения