17 September 2012
02:57 -
Мардикорларнинг Россиядан юбораётган пули йиллик Ялпи Ички Маҳсулотимизнинг 10 фоизидан ҳам кўп
Россия Марказий Банкига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, 2012 йилнинг иккинчи кварталида жисмоний шахсларнинг Россия-Ўзбекистон ўртасида пул жўнатиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сал кам 21 фоизга ортган. Икки томонлама жўнатилган пулнинг миқдори 1,38 млрд доллар.
Табиий, Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатиш тескари йўналишга нисбатан жуда катта. Россиядан Ўзбекистонга 1,237 млрд доллар жўнатилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 фоиз кўп. Ўзбекистондан Россияга 107 млн жўнатилган, ўтган йилга нисбатан ўсиш 43 фоиз. Ўзбекистондан Россияга пул жўнатишнинг умумий ҳажми оз бўлса ҳам, ўтган йилга нисбатан ўсиш катталиги қизиқ.
Россиядан Ўзбекистонга келаётган ҳар бир жўнатманинг ўртача миқдори ўтган йилга нисабатан тахминан 5 фоизга тушибди – 542 доллар.
Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида бу соҳада ҳали ҳам биринчи ўринда. Иккинчи ўринда Тожикистон, учинчида - Украина.
Марказий Банк тарафидан эълон қилинган рақамлар қуйидаги пул жўнатиш системаларига оид экан - Anelik, BLIZKO, Coinstar Money Transfer, Contact, InterExpress, Migom, MoneyGram, PrivatMoney, UNIStream, Western Union, АзияЭкспресс, АЛЛЮР, Блиц, Быстрая Почта, Золотая Корона, ЛИДЕР и Поча России.
Дарвоқе, бир кварталда Ўзбекистонга Россиядан 1,2-1,3 млрд доллар келааётган бўлса, бир йилда 5 миллиард атрофида келади. Ўзбекистоннинг йиллик Ялпи Ички Маҳсулоти эса, 43 миллиарддан ҳам кам.
Ана энди кўраверинг, Ислом Карим раҳнамолигида ботаётган Ўзбекистон иқтисоди Рооссияда ишлаётган мардикорларнинг ёрдамиз дарҳол чўкади. Шундай шароитда Ислом Карим ташқи сиёсатда мустақил бўлиш ва ҳатто ўз хўжайини Путинни Ғарбга алмаштириш устида ўйламоқда дейиш кулгилидир.