17 September 2012
00:41 - Тошкентда дипломатлар мини-футболда беллашди, Эрон биринчи, Ўзбекистон учинчи ўринда
Кеча ва бугун Ўзбекистондада аккредаатция қилинган элчиликлар ва халқаро ташкилотларнинг мини-футболчилари анъанавий мусобақа ўтказишди. Унда Ўзбекистон номидан Ташқи ишлар вазирлигининг жамоаси иштирок этди. Мини-турнирда иштирок этган 28 жамоа ичида Эрон биринчи ўринни, Ўзбекистон иккинчи, Қозоғистон учуинчи ўринни олгани ҳақида қозоқларнинг расмий Казинформ давлат ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Ярим финалда Қозоғистон Ўзбекистонга 1:4 ҳисобда ютқазибди, аммо Туркияни 3:2 ҳисоб билан ютиб, учинчи ўринни олибди. Демак, Ўзбекистон Эронга ютқазган, аммо ҳисоб қандай бўлгани айтилмайди.

Турнирнинг энг яхши ҳужумчиси деб қозоғистонлик Жандарбек Кубеев тан олинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону