02 January 2008
04:00 -
23:30 - Ислом Карим кечувда отларни алмаштирмоқда - Марказий Осиё режимлари Хитойга юзланмоқда

23:30 - Ислом Карим кечувда отларни алмаштирмоқда
Янги йил байрами арафасида Президент Ислом Карим ҳукуматдаги уч вазирни алмаштиришга қарор берди. Расмий матбуотда айтилишича, режимбошининг Фармони билан Молия вазирлиги ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар мажмуаси бирлаштирилиб, унга Рустам Азимов вазир этиб тайинланди. Азимовнинг мақоми Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тенглаштирилди. Шунингдек, янги йилдан Адлия вазири сифатида Ўзбекистон Бош прокурорининг собиқ ўринбосари Равшан Муҳитдинов фаолият бошлаган бўлса, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Азимжон Парпиев вазир курсисига ўтирди.
Албатта, бу ислоҳот кўлам жиҳатидан эътиборга арзирли, аммо бу ўзгаришни моҳиятан ҳукумат таркибида ўзгариш дейиш мушкул, дейди мухбиримиз. Чунки янги лавозимларга ўтирган шахслар бир неча йиллардан бери режим охуридан ем еб келаётган корчалонлардир.
Марказий Осиё режимлари Хитойга юзланмоқда
Куни кеча Хитойнинг "Petrochayna" компанияси Хитой ҳукумати Марказий Осиё мамлакатларидан газ олиш учун махсус қувур қуришга бошлагани ҳақида маълум қилди. Дастлабки лойиҳа қиймати 16 миллиард Хитой пули (2,16 миллиард АҚШ доллари) бўлган мазкур қувур Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон орқали Уйғур автономияси чегарасигача давом этади. Мазкур қувурни ишга тушириш Хитой учун 7,31 миллиард АҚШ долларига тушса-да, Марказий Осиёдан олинадиган арзон газ олдида бу ҳеч нарса эмас, дейди мухбиримиз. Мисол учун, Хитой Туркаманистон режимининг ўзидан йилига 30 миллиард куб метр ҳажмдаги халқ бойлигини олади.
Қутбланаётган дунёда энергетик манфаатлар учун Хитой режимининг курашини тушуниш мумкин, аммо бу вазиятда газ билан ўз тахтини мустаҳкамлашга интилаётган Марказий Осиё золимларининг ҳаракатини тарих кечирмайди. Марказий Осиё - Хитой газ қувури қанчалик узун бўлса, ўз халқи бойлигини унинг қуллиги йўлида сарф этаётган диктаторларнинг фаолияти шунчалик қисқадир, дейди мухбиримиз.