03 January 2008
04:00 -
23:30 - Юсуф Жума тақдири ҳанузгача номаълум 18:30 - Покистон парламентига сайловлар 18 февралга қолди

23:30 - Юсуф Жума тақдири ҳанузгача номаълум
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти матбуот хабарномасида мухолифатчи шоир Юсуф Жума ва ўғли Бобурга нисбатан ЖКнинг бир неча моддалари билан жиноят иши қўзғатилгани, уларнинг ҳозирда МХХ ертўласида сақланаётгани ҳақида маълум қилинганди. Жамият Марказий бошқаруви томонидан Васила Иноятова шоир ва унинг ўғлига жамоатчи ҳимоячи этиб тайинлангани хусусида гапирилганди. Маълум бўлишича, жамият Марказий бошқаруви аъзоси Абдураҳмон Ташанов Республика Бош прокуратурасига жамиятнинг бу қарорини амалга ошириш борасида кўмак сўраб мурожаат қилган ва куни кеча мазкур мурожаатга жавоб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Б. Зоировдан олинган жавоб хатига кўра, текшириш ташкиллаштириш, жамиятнинг бу мурожаатига жавоб қайтариш Бухоро вилояти прокурори Б.Тайджановга юклатилибди. Хат мазмунига кўра, шоир ва унинг ўғли Бухорога олиб кетилганга ўхшайди. “Эзгулик”нинг фаоллари гумондорлар ҳимоячисиз дастлабки тергов ва сўроқларга жалб қилинишидан хавотирда эканини изҳор этишмоқда, дейди мухбиримиз.
18:30 - Покистон парламентига сайловлар 18 февралга қолди
Покистоннинг собиқ Бош вазири, Покистон Халқ Партиясининг (ПХХ) раиси Беназир Бхутто ўтган йили 17 декбрда террористик суиқасд натижасида ўлгандан кейин, бу мамлакатда 8 январга белгиланган парламент сайловлари кечиктирилгани ҳақида кейинчалик тасдиқланмаган хабарлар тарқалганди. Бугун Ғарб оммавий ахборот воситалари Покистон Марказий Сайлов Комиссиясига асосланиб, ростдан ҳам сайловлар расман 18 февралга қолдирилганини билдирдилар.
Беназир Бхуттодан кейин ПХХнинг тақдири қандай бўлиши ҳам номаълум. Маълумки, 31 декабрда партияга 2 раисдош сайлангани эълон қилинганди. Булар – Буназир Бхуттонинг ўғли Билавал ва унинг отаси, яъни Беназир Бхуттонинг эри Азиф Али Зардорий. Яна маълум бўлишича, Буназир Бхутто ўз васиятномасида эрини партия раисининг вориси деб белгилаган ҳам экан.
Англияда Оксфорд Университетида студент бўлган Билавал 19 ёшда бўлиб, у Покистонда муҳим сайловлар бўлаётганига қарамасданг ўқишини давом эттириш учун Англияга қайтган. Демак, партияни ҳозирча отаси бошқариб туради.
Табиий, бундай ножиддийлик, яъни мамлакатнинг кучли партияларидан бирида оилавий бошқарув системаси ўрнатилгани Покистон демократиясининг келажагини шубҳа остига қўяди.
“Истасак-истамасак, Ўзбекистон сиёсий-диний спекторда Покистон билан Туркия ўртасида жой олади, лекин биз кўпроқ ривожланган ва демократия чуқурроқ ўрнашган Туркияга яқин бўлишга интилишимиз керак. Ўзбек демократлари, биринчи навбатда, бизнинг партия, шунинг учун курашмоқда, - дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. - Шахсан менинг позициям бу масалада нафақат ўзгармади, балки кучайди. Бунинг сабаби фақат Покистонда бўлаётган воқеалар эмас, аксинча, кўпроқ Ўзбекистонда давом этаётган жараёнлар. Ўзбекистондаги режим ўз сиёсий рақибларининг йўлини ҳамма диктатураларга хос бўлган зўравонлик усуллари билан тўсишга ҳаракат қилар экан, демократик мухолифатни Покистонда каби кланлаштиришни қўйиб туринг, уни динийлаштириш, экстремизм йўлига солиш учун интилиш ҳам кучаймоқда. Бундан Ўзбекистон ҳукумати ҳам манфаатдор. Чунки, шундай бўлса, мухолифатни экстремистлар сифатида йўқ қилишга асос пайдо бўларди. Шулардан келиб чиқиб, мухолифат ичидаги бундай унсурлар билан курашишга етарлича аҳамият бериш керак. Акс ҳолда, Покистонга ўхшаб кетаверамиз.”

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения