14 September 2012
12:32 -
АҚШ Марказий Банки 40 млрд долларли ҳужумга ўтди, Dow Jones яна осмонга сакради
7 сентябрь куни Барак Обама президенликка қайтадан номзод қилиб кўрсатилганда, Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгича бўлмиш Dow Jones индекси 245 поғанага юксалган эди. Ўшандан бери бироз тушиб-чиқиб турган Dow Jones кеча 206 поғана юқорига сакради.
Энди нима бўлди?
Бу мамлакатда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв ипотекали қарзларни сотиб олиш учун 40 млрд доллар ажратганини айнан кеча эълон қилди. Федерал Резервнинг директори Бен Бернанке АҚШда янги иш ерлари яратиш тезлиги камайгани сабабли, иқтисодни жонлантириш учун шундай қадам қилинганини айтмоқда.
Америкада аҳолининг катта қисми ипотекали кредитга уй олиши ҳисобга олинса, Федерал Резервнинг қарздорлар қарзини шавқатсиз хусусий банклардан ўзига сотиб олишга бошлаши - иқтисодий кризис туфайли ипотекали кредитга уй сотиб олишни камайтирган америкаликларни янги уй сотиб олишга рағбатлантиради, ташинмас бойликлар, яъни уйлар бозори жонланади, иқтисод ўсишга бошлайди.
Ана шу 40 милллиардлик “ҳийла” туфайли Dow Jones бугун 206 поғана юксалди ва иқтисодий кризис бошланган 2008 йилдан кейин биринчи марта 13540 га чиқди. Демак, иқтисоднинг ўсиши муқаррар.
Ҳар бир давлатнинг заҳирасида 40 млрд доллар бўлса эди, шу каби "ҳийлалар" билан иқтисодий кризисдан “осонликча” чиқиб оларди.