14 September 2012
04:24 -
Ўзбек демократлари Европарламентдаги сўнги учрушувни эстониялик депутат билан ўтказдилар
“Бирлик” Партияси раисининг ташқи алоқалар бўйича ўринбосари Пўлат Охун, партия Бош котиби Васила Иноят ҳамда “Ҳаракат” агентлиги мухбири Абдураҳмон Ташановлар бугун Европарламентаги учрашувларни тамомладилар. Охирги учрашув эстониялтик депутат, Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқа қилиш делегациясининг аъзоси Виля Сависар-Тоомаст билан бўлди.
Учрашув жуда конструктив ўтди. Суҳбатнинг бошидаёқ Виля хоним Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг оммавий топталиши, демократик жараёнларнинг аянчли аҳволи билан яқиндан таниш эканлигини айтиб, конкрет масалаларни, Европа Иттифоқи ўзбек демократларига қандай ёрдам бериши мумкинлигини муҳокама қилишга чақирди.
Ўзбек демократлари икки масалага урғу бердилар.
Биринчидан, “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш масаласи тилга олинди. Партия Адлия вазирлигининг ҳамма талабларини бажарганига қарамасадан, ҳалига у рўйхатга олинмаётганини гапирган бирликчилар, Европа Иттифоқи, хусусан, Европарламент расмийлари Ўзбекистон ҳукуматидан бу хусусда изоҳ сўраб, бу масала билан қизиқаётганларини кўрсатсалар ҳам фойдали бўлишини таъкидлашди. Муҳим бўлгани, бундай қилинишининг ўзи мухолифатчиларни руҳлантиради, ҳукумат эса, бирон нарсалар қилишга мажбур бўлади. ЕИнингТошкентдаги офиси ҳам бу масалага эътибор берса, ишнинг самараси яна ортади.
Иккинчидан, сиёсий маҳбусларнинг озод этилишига эътибор бериш керак. “Бирлик” ҳозирги босқичда сиёсий ҳуқуқларнинг тикланишига урғу бераётгани сабабли, қамоқдаги сиёсатчиларнинг, хусусан, Мурод Жўраев ва Исроил Холдоровнинг озод қилиш масаласи кўпроқ тилга олинди. Уларнинг озод қилиниши бошқаларнинг қисматини енгиллаштириши шубҳасиз эканлиги айтилди.
Виля Сависар-Тоомаст бу масалалар билан яқиндан шуғулланишга ваъда бериш билан бир қаторда, ўзбек мухолифатчилари Европа Иттифоқининг ҳамма структуралари, жумладан, унинг Токентдаги офиси билан доимий мулоқатда бўлишлари мақсадга мувофиқ эканлигини, актуал мавзуларни кун тартибидан ҳеч тушурмаслик лозимлигини таъкидлади ва бирликчилар билан доимий алоқада бўлишга ҳаракат қилажагини урғулади.
Пўлат Охун “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат АҚШда яшашга мажбур бўлишига қарамасдан, халқаро жамоатчилик, биринчи навбатда, АҚШ расмий доираларининг диққат-эътиборини шу масалаларга қаратиш учун катта иш қилаётгани, узоқдан туриб бўлса ҳам, “Бирлик”нинг Ўзбекистондаги фаолиятини имкон доирасида самарали бошқараётганини гапирди. У Европарламента ўтказилаётган учрашувларда қатнашишни жуда истаган бўлса ҳам, техник сабаблар билан бу ерга келолмаганини айтди. Виля хоним Абдураҳим Пўлат билан ҳам танишиш фойдали бўлишини, ҳар доим учрашувга тайёр эканлигини билдирди.
Тарафлар бундай учрашувларни доимий ўтказиб бориш, муҳим бўлгани, Тошкентда ҳам ўтказиш хусусида келишиб олиб хайрлашдилар.
Пўлат Охун бугуноқ Франкфурт-Майн орқали ҳозир ўзи яшайдиган Швецияга учиб кетди. Васила Иноят ва Абдураҳмон Ташонов бир кун Парижда бўлиб, у ердан Тошкентга учадилар.