19 February 2013
21:30 -
Пўлат Охун Швеция парламенти ва ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар ўтказди (тузатилган вариант)
Кеча ва бугун “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун Стокгольмда Швеция парламенти ва Ташқи ишлар вазирлигида бир қатор учрашувлар ўтказди.
Кеча параментнинг Ташқи Алоқалар Комитетининг икки аъзоси – Улик Нилсон (Ulrik Nilsson) ва Дезире Петрус (Dеsirеe Pethrus) билан алоҳида-алоҳида учрашувлар бўлди. Дезире Петрус Швеция парламентининг Европа Иттифоқи билан Алоқалар Комитетининг ҳам аъзоси. Бугун эса, Пўлат Охунни Ташқи Алоқалар Комитетининг вице-раиси Urban Ahlin қабул қилди. Кейин Пўлат Охун ташқи ишлар вазиригида ҳам бўлди
Парламент ва вазирликдаги учрашувларда Ўзбекистоннинг Швеция ва Европа Иттифоқи билан муносабатларининг ҳозирги аҳволи ва уларнинг келажагига оид масалалар муҳокама қилинди. Пўлат Охун Швеция расмийларига Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг ўта сустлиги, Ўзбекистон ҳали ҳам халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлари тарафидан инсон ҳуқуқлари оммавий равишда топталувчи 10 та энг ёмон мамлакат рўйхатида эканлиги, 20 мингдан кўпроқ аъзоси бўлган “Бирлик” Партияси керакли ҳамма ҳужжатларни тайёрлаб Адлия вазирлигига топширган бўлса ҳам, йиллардан бери вазирлик Ўзбекистон қонунларини бузиб, ҳалигача партияни рўйхатдан ўтказмаётгани ҳақида гапирди. Ўзбекистон вакиллари Европа Иттифоқининг расмийлари билан учрашганда ўз мамлакатларида демократик жараёнлар гўёки изчиллик билан ривожланаётганини гапирадилар, аммо амалда ишлар бутунлай бошқача эканлигини ҳозир Ғарбда ҳамма билади, деди Пўлат Охун. Ўзбекистон ЕИ ва унинг аъзоси бўлган Швеция давлати билан алоқаларини кенгайтиришни истайди, демак, Ғарбнинг Ўзбекистон раҳбарияти олдига бу соҳада жиддий талаблар қўйиш имконияти бор, улардан фойдаланиш керак.
Пўлат Охун билан учрашган Швеция расмийлари Ғарб учун демократия ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар принципиал эканлигини таъкидлаш билан биргаликда, Ўзбекистон ҳукуматига таъсир ўтказиш механизмларидан фойдаланиш, “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш масаласини имкони бор ҳар ерда тилга олиш ҳақида ваъда бердилар.
Пўлат Охуннинг мухбиримизга айтишича, Швеция расмийлари билан шу йил май ойининг охирида “Бирлик” Партияси делегациясининг Стокгольм, Брюссель ва Страсбургга режалаштирилган ташрифи ҳам муҳокама қилинди. Швецияликлар “Бирлик” фаоллари билан учрашишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Эслатиб ўтамиз, Пўлат Охун партия раисининг ташқи алоқалар бўйича ўринбосари сифатида сўнги йилларда Швеция ва Европа Иттифоқи расмийлари билан мунтазам учрашувлар ўтказмоқда. Икки йил аввал унинг раҳбарлигидаги “Бирлик” ва “Эрк” партияларининг 6 кишилик делегацияси Европарламент ва Еврокомиссия расмийлари тарафидан Брюсселда расман қабул қилинган эди. Ўтган йили “Бирлик” партиясининг яна Пўлат Охун раҳбарлигидаги делегацияси Страсбургда ҳам учрашувлар ўтказган. Ўша учрашувларда ҳам кун тартибининг марказида “Бирлик” Партиясинии рўйхатдан олиш масаласи турган эди.
Айнан ўша учрашувларнинг таъсирида ўтган йили 16 ноябрь куни ЕИнинг Тошкентдаги ваколатхонасида “Бирлик” Партияси раҳбариятининг 6 кишилик делегацияси қабул қилингани ҳақида ҳам хабар берганмиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения