05 August 2012
17:21 - ЎИҲ: Тоҳир Йўлдош ва Жума Намангонийдан Усмон Ғозийгача
Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг Интернетдаги сайтига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, бу ташкилот расмдаги лидери Усмон Одилнинг ўлдирилганини тан олиб, унинг ўрнига Усмон Ғозий тайинланганини билдирибди.

Узоқ вақт ўтмайди, Усмон Ғозий ҳам ўлдирилади, Ҳаракатнинг ўзи ҳам секин-аста йўқ бўлади. Сабаблари ҳам аниқ. Улар иккита.

Биринчиси - унинг лидерлари ичида замонавий тенденциялар ва Оллоҳ яратган дунёни биладиган, Қуръонни тўғри тушунадиган одамлар йўқлиги. Улар 5 маҳал намоз ўқисак, шуни ўзи етарли деб ўйлайдиган содда мусулмонлардир. Ваҳоланки, Оллоҳ дунёни Қуръондан олдин яратган, Қуръонни тўғри тушуниш учун авваламбор дунёни ўрганиш керак.

Иккинчиси – 1996 йили Тоҳир Йўлдош Истанублда Абдураҳим Пўлат билан учрашиб, “Бирлик” билан ҳамкорлик ва Абдураҳим Пўлатнинг ўзига президентлик таклиф қилиб, ўша заҳоти рад жавоби олгани ва 53-54 лақабли Салой Мадамин раҳбарлигидаги “Эрк” партиясининг ҳаромийлар қаноти билан ҳамкорлигидир. Қозонга яқин юрсанг қораси юқади деганлардек, бу ҳаракатчиларга ҳам ҳаромлик юқмадими. Ҳар ҳолда шундайга ўхшайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону