06 August 2012
00:23 - Араб баҳори Татаристонга келмоқдами?
СССРнинг охирги йиллари кучли мавега эга бўлган Татаристондаги миллий-демократик ҳаракатлар секин-аста йўқ қилингач, кутилганидек, исломий радикаллар сиёсий саҳнага чиқабошлади. Июль ойининг ўрталарида Татаристон муфтиси ўринбосари Валиулла Якуповнинг отиб ўлдирилиши ва муфтий Илдиз Файзувга суиқасд уюштирилиши айнан ўша радикалларнинг иши деб ҳисобланмоқда. Бу иш бўйича турли манбаларга кўра ўнлаб, балки, юзлаб радикал оқимларга мансуб мусулмонлар ҳибсга олинган. Расмийлар 7 кишининг ушланганини гапиришмоқда.

Ўтган якшанба куни бўлгани каби, бугун ҳам Қозонда мусулмонларнинг бу қама-қамашларга қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди. Аввалгисида Ҳизбу-таҳрир байроқлари ҳам кўтарилган эди. Бугунги рухсат этилган митингда у байроқлар кўринмаган бўлса ҳам, митингчиларнинг мақсади қамалганларнинг озодлигини талаб этишдан ҳам кўпроқ, ўз кучларини кўрсатиш эканлиги билиниб турибди.

200 киши қатнашган митинг «шариатча митинг» бўлибди – эркакалар ва аёллар иккига бўлиниб турганлар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону