30 November 2007
04:00 -
22:30 - Ўзбекистонда ҳокимиятнинг ҳамма тармоқлари лўттибоз: эстафета конституциявий судда - Прокурор “Эзгулик” фаолини 8 йилга қамашни сўради 21:30 - Сайловолди амнистия эълон қилинди - Ислом Карим янги элчилардан ишо
22:30 - Ўзбекистонда ҳокимиятнинг ҳамма тармоқлари лўттибоз: эстафета конституциявий судда

Сайтимизда “Бирлик” Партияси фаолларидан иборат фуқароларнинг Сайловчилар Ташаббус Гуруҳи Марказий Сайлов Комиссиясининг лўттибозлиги устидан Республика Конституциявий судига мурожаат қилгани ҳақида маълум қилгандик. Хабарларимизда Марказий сайлов идорасининг Сайловчилар Ташаббус Гуруҳи вакилига мандат беришни асоссиз равишда рад қилгани, комиссия аъзоси Адилов томонидан талабга зид равишда жавоб қайтарилгани акс этганди. Тошкентдаги мухбирларимиздан маълум бўлишича, бугун Тошкент шаҳар Боғкўча кўчаси 20-уй 23-хонадонда яшовчи “Бирлик” Партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Ҳайит Абдуллаев ўша мурожаатига Ўзбекистон Конституциявий суди судьяси У. Бозоров имзоси билан жавоб хати олди. Унда шундай дейилади:

“02-12/837
19.11.2007 й.

Тошкент шаҳри, Боғкўча 20-23
Ҳ. Абдуллаевга

Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига юборган мурожаатингиз ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 108-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни кўрадиган суд ҳокимияти органи ҳисобланади.

Шунга асосан мурожаатингизда кўтарилган масалани кўриш Конституциявий суднинг ваколатига кирмаслигини Сизга маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси
У. Бозоров”.

Хатнинг иккинчи устуни мазмунидан кўриниб турибди-ки, давлат ҳокимияти идораларининг, шу жумладан, Марказий Cайлов Комиссиясининг ҳужжатлари жорийдаги Конституциянинг ҳарф ва руҳига қончалик мос ёки мос эмаслиги хусусидаги ҳар қандай масала Конституциявий суднинг вазифа ва ваколатлари доирасидадир. Ва, ўз навбатида, Конституциявий суд суд ҳокимияти сифатида шу хилдаги мурожаатларга ҳуқуқий баҳо беришга бурчлидир.

“Бирлик” фаолининг хати айнан МСКнинг ҳужжатлари Ўзбекистон Конституциясига мос эканлиги тўғрисида бўлгани учун, Конституциявий суд судьяси унинг моҳиятини тушунишни атайлаб истамасдан, номигагина жавоб бериш билан чегараланган. Совет замонида бундай жавобларни “отписка” дейишарди.

Конституцион суд судясининг Ҳайит Абдуллаевга жавоби юқорининг сиёсий буюртмаси бўлиб, бу буюртмада нишоннинг “Бирлик”ка қаратилганига ҳам шубҳа йўқ.

Партия фаоллари ва улардан иборат Сайловчилар Ташаббус Гуруҳи аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Олий судида ҳуқуқий курашни давом эттиришга келишдилар.

Прокурор “Эзгулик” фаолини 8 йилга қамашни сўради

Бугун, 30 ноябрда жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судида судья Абдураззоқ Шерқўзиев “Эзгулик” фаоли Карим Бозорбоевга нисбатан маҳкама жараёнини давом эттирди. Суд мажлисида иштирок этган жамият раиси Васила Иноятнинг мухбиримизга билдиришича, томонлар музокара столига ўтиришди. Ишда давлат айбловчиси сифатида қатнашаётган вилоят прокуратураси прокурори ҳуқуқ ҳимоячисини узил-кесил 8 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради. Суд душанба куни сиёсий буюртмани адо этади, яъни Карим Бозорбоев тақдири ўша куни ҳал бўлади.

21:30 - Сайловолди амнистия эълон қилинди

Бугун Ўзбекистон Парламенти ялпи мажлиси режимбоши Ислом Карим томонидан тақдим этилган Амнистия актини мақуллади. Амнистиядан кўра, ўз Ислом Каримнинг бағрикенглигини тараннум этган сенаторлар унинг инсонпарварликка йўғрилган сиёсатини таърифлай кетди. Бу хусусда сўз олган суд қонунчилик қўмитаси раиси Мавжуда Ражабова ҳамда режимнинг ғоявий устунларидан бири Эркин Воҳидов юртбоши шаънига қасида ўқиди.

Ислом Карим янги элчилардан ишонч ёрлиғи олди

Бугун Оқсаройда Ислом Карим Въетнам Социалистик Республикасининг мамлакатимиздаги янги элчиси Ле Ван Тоан, Бангладеш Халқ Республикаси янги элчиси Муҳаммад Аъсиб Азиз ва Франция Республикаси дипломатик миссиясининг янги раҳбари Хюг Эрнейдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Қабул чоғида Ислом Карим чеҳраси очиқ, ўзига ишонган қиёфада кўринди, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону