28 November 2007
04:00 -
23:30 - Самарқандлик бирликчи Холиқназар Ғаниевни таъқиб қилиш тугамаяпти 18:30 - Америкаликли ўзбекларнинг йиғилиши ҳақида 17:30 - Покистон президенти Бирлашган Бош штаб бошлиғи лавозимидан кетд
23:30 - Самарқандлик бирликчи Холиқназар Ғаниевни таъқиб қилиш тугамаяпти

Шу йил августнинг ўрталаридан “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари, партиянинг Самарқанд ташкилоти раиси Холиқназар Ғаниевнинг уйи ва ўзи ҳукумат аёғоқчилари томонидан кеча-кундуз кузатилаётгани, унинг паспорти ҳеч бир тушунтиришсиз олиб қўйилганини хабар қилгандик. Маълум бўлишича, “Бирлик” фаолини қонунсиз таъқиб қилиш ҳали ҳам давом этмоқда.

Холиқназар ака шу масалалар бўйича 10 ноябрь куни Жомбой туман ҳокими А.Нурқулов қабулида ҳам бўлган. Ҳоким: «Сизни МХХ кузатаётган бўлса, МХХнинг ишига биз аралаша олмаймиз» деб жавоб берибди. У Холиқназар Ғаниевнинг 9 август куни олиб қўйилган паспорти масаласи бўйича туман ИИБ масъулина чақириб, бу ишни иложи борича тез ҳал килиш ҳақида топшириқ берган, лекин ҳеч нарса ўзгармаган.

Холиқназар ака туман прокурорига ҳам хат билан мурожаат қилганди. Маълум бўлишича, шу йил 6 ноябрда Жомбой туман прокурори, Адлия кичик маслаҳатчиси Д.Б.Саидқулов Жомбой туман ИИБ бошлиғи подполковник Б.РАХМАТОВга хат ёзган ва хатнинг нусхасини Холиқназар Ғаниевга ҳам жўнатган. Бу қисқа хатнинг матни айнан қуйидагича:

Ушбу билан Сизга фуқаро Х.Ғаниевнинг номаълум шахслар уни орқасидан пойлаб юришганликлари ҳақида ёзган аризаси текшириб, қонуний ҳал этишлик учун ихтиёрингизга юборилмоқда.

Аризада кўрсатилган барча важларни ҳар томонлама тўлиқ ва ҳолисона текшириб, натижаси бўйича ариза муаллифига хабар беришингизни сўрайман.

- Туман прокурорининг миршаблар бошлиғига ёзган шу хатидан кейин ҳам ҳеч нарса ўзгармади, - дейди “Бирлик” фаоли, - аксинча, бошқа ҳаракатлар ҳам бор. Шу кунларда менда математикадан таҳсил олаётган ўқувчи қиз бола соат 18 га яқин уйимга дарсга келаётганида, пойлоқчилар унинг йўлини тўсишиб, унга мен тўғримда таҳдидли оҳангда саволлар беришган. Қизнинг ўксиниб айтишича, бундай ҳол аввал ҳам бир неча марта бўлган экан. Бу гапни эшитиб, дарҳол «02» га телефон қилиб, хабар қилдим. У ердагиларнинг реакцияси ҳамишагидек: «ҳа-ҳа» бўлди-ю аммо ҳеч қандай амалий иш йўқ.

18:30 - Америкаликли ўзбекларнинг йиғилиши ҳақида

Ўтган шанба куни Нью-Жерси штатида Туркистон-Америка Ассосиацияси томонидан уюштирилган ўзбекларнинг йиғилиши бўлиб ўтган. Тахминан 100 киши қатнашган йиғилишнинг асосий мақсади Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Тошкент шаҳар бўлимининг раҳбари Собир Тўлагановнинг оғир касалликка дучор бўлган қизи Маликани Ғарб мамлакатларидан бирида даволаш ҳаражатларини қоплаш учун маблағ йиғиш бўлган. Йиғилиш қатнашчилар бунинг учун ихтиёрий хайрия пули тўплашган. Йиғилиш учун тарқатилган таклифномада ҳар бир кишидан 15 АҚШ доллари миқдорида хайрия бериш сўралган.

17:30 - Покистон президенти Бирлашган Бош штаб бошлиғи лавозимидан кетди

Бугун дунё хабар агентликлари Покистон президенти Парвоз Мушарраф армия Бош қўмондонлигидан кетиб, ўз ўрнига ўринбосари генерал Ашфак Кайянни қолдирганини билдиришди. Аслида, бу хабарда жиддий хато бор. Мушарраф Бош қўмондонлик лавозимидан эмас, Бирлашган Бош штаб бошлиғи лавозимидан кетди. Тўғри, тинч замонларда Бош штаб бошлиғи армиядаги бош лавозимдир, лекин, барибир у армия Бош қўмондони эмас.

Эртага Парвоз Мушарраф янги муддатга президентлик курсисга ўтиради, Бош қўмандон бўлиб ҳам қолаверади..

8:00 - БМТнинг таклифларини Ўзбекистон ҳукумати қабул қиладими?

Аввалги хабарларимиздан маълумки, яқинда БМТнинг Қийноқларга қарши курашиш комитети яна бир марта Ўзбекистондаги аҳволни кўриб чиққан эди. Қароргоҳи Женевада жойлашган бу комитетнинг мажлислари ҳам шу шаҳарда ўтказилади. Бу галги мажлисда, аввалгиси каби, ҳукуматнинг расмий ҳайъатидан ташқари ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан, “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят қатнашган ва ўз ташкилоти номидан Ўзбекистондаги қийноқлар бўйича ҳисоботини тақдим этганди.

Шу кунларда БМТнинг комитети қарорини эълон қилди. Ўзбекистонда қийноқлар мунтазам қўлланаётгани тан олинган қарорда, Ўзбекистон ҳукуматидан аҳволни тузатиш талаб қилинган. Кеча Хьюман Райтс Вотч ташкилоти ҳам бу хусусда махсус баёнот тарқатиб, БМТдан ўз қарорларини бажарилишига эришиш учун қатъий туришни талаб қилган.

Маълумки, Хьюман Райтс Вотчнинг ўзи бу кунда Тошкентдаги офисидан маҳрум бўлди, унинг вакилига Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда ишлаш имконияти ҳам бермаяпти. Шундай аҳволда Ўзбекистон ҳукуматидан қийноқларни тўхтатишни талаб қилиш бефойда эканлигини тушуниш қийин эмас.

Ўзбекистондаги аҳволни, инсон ҳуқуқларига доир аҳволни ҳам, фақат кучли мухолифат ўзгартира олади. Ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар дунё жамоатчилигини фикрини шу масалага, яъни мухолифатга ёрдам бериш ва сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масаласига тортсаларгина бирон натижага эришиш мумкин. Аммо, минг афсуски, ҳозир ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари, “Эзгулик”дан бошқа, йиғлашни касб қилиб олганлар ва бундан бошқа нарсага бугун қодир эмаслар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону