26 November 2007
04:00 -
23:30 - “Фемида”чилар ҳукуматнинг лайчаларига ўхшайди 18:00 - Россияда президент сайлови 2 мартда бўлади, мухолифат эса Ўзбекистонда каби тарқоқ 13:00 - Пўлат Охунни Қамчиқ девонида очлик эълон қилишга мажбур

23:30 - “Фемида”чилар ҳукуматнинг лайчаларига ўхшайди
Ўзбек тилида янги сайт очилганини билдирганимизга бир кеча-кундуз ҳам ўтмасдан унинг кимларга оид эканлиги равшан бўла бошлади. Адреси www.newsuz.com бўлган сайт қандайдир аноним “Фемида” журналистлар уюшмасига оид эканлигини айтиб, у сайтда президентликка номзодларнинг рейтингини ўлчаш бўйича сўровнома борлигини ҳам бугун саҳарда маълум қилгандик.
Бизнинг хабаримиздан олдин ўтган 5 кун ичида бу сўровномга бор-йўғи 17 киши қатнашган экан. Хабаримиздан кейин бир неча соат ўтгач, қатнашувчилар сони кескин орта бошлади ва кўпчилик овоз ҳамма номзодга қарши берилаётгани маълум бўлди. Ана ундан кейин ҳангомалар бошланди.
Бир неча ой аввал Исёнкор, Ватандош, Эркинюрт каби 53-54-чиларнинг сайтидаги сўровномаларда “Бирлик” ва унинг лидерини рейтинги юксак бўлгач, сайт юритувчилари Бош 53-54 Салой Мадаминга овозлар қўшиб қўйишларини фош қилгандик ва ўшанда Исёнкор сайтининг бош “меъмори” Юсуф Расулни тожикнинг ити деб баҳолагандик.
Янги www.newsuz.com сайтининг юритувчилари ҳам фрибгарлар бўлиб чиқди, аммо, улар тожикнинг ити эмас, Каримовнинг лайчалари экан. Улар ҳам сўровнома натижаларини сохталаштириб, президент номзоди Ислом Каримга берилган овозларга қисқа вақт ичида 200 дан ошиғини қўшиб қўйиб, уни ҳеч ким етолмайдиган лидер қилиб қўйдилар.
Ит нима эди, лайчаси нима бўларди, бу фрибгарларнинг.
18:00 - Россияда президент сайлови 2 мартда бўлади, мухолифат эса Ўзбекистонда каби тарқоқ
Бугун Россия парламентининг юқори палатаси Федерация Кенгаши мамлакат президенти сайлови кунини 2008 йил 2 март деб тасдиқлади. Бу сана Давлат Думаси томонидан бир оз олдин белгиланган эди.
Маълумки, Ўнг Кучлар Иттифоқи (СПС) мавжуд партиялар ичидан биринчи бўлиб президентликка ўз номзодини ҳам кўрсатиб бўлди. Бугун СПС лидери Никита Белих матбуот конференцияси ўтказиб, Россиядаги ўнг қанот ташкилотларнинг сайлов олдида бирлашиш шанслари борлигини айтган. Лекин у бирлашиш принциплари бўйича ҳамма бир хил фикрда эмаслигини ҳам таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Борис Немцов бу мвзуда: “Яҳудийлар билан араблар дўстлашиши мумкин-ку, аммо рус мухолифати бирлашмайди”, деган маънода гапирган эди.
Ўзбекистонда ҳам аҳвол шундай. Президент сайлов олди кампанияси ҳам мухолифатни бирлаштиролмади. Олдинда (2009 йил 20 декабрь) парламент сайловлари бор. Мухолифат у кунга қадар ҳам янги бир ташкилот томи остида бирлашмаслиги аниқ. Демак, Абдураҳим Пўлатнинг ҳаммани амалда фаолият кўрсатаётган “Бирлик” Партиясига бирлаштириш ғоясини амалга оширишдан бошқа йўл йўқ.
13:00 - Пўлат Охунни Қамчиқ девонида очлик эълон қилишга мажбур қилдилар
“Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун президент қароргоҳи – Оқсарой олдида 9 ойдан бери паспорти берилмаётганига норозилик билдириб, муддатсиз очлик эълон қилиш ниятида бугун ўзи яшайдиган Шаҳрихондан Тошкентга қараб йўлга чиқди. У ўз жияни билан жиянининг автомобилида эди.
Эрталаб соат 8 ларда уларни Қамчин довонида чегарачилар, божхоначилар ва миршабларнинг қўшма наряди тўхтатди, дарҳол бу автомобиль ўғирлангани хусусида маълумотлар борлиги ва уларни текшириш кераклиги баҳонаси билан автомобиль ва унинг ичидаги шахсий ашёлар ноқонуний равишда олиб қўйилди. Пўлат Охуннинг паспорти йўқ бўлганлиги сабабли, унинг Ўзбекистон бўйича ҳаракати ҳам ноқонуний деб топилди.
Кўринишидан, Пўлат Охун Оқсарой олдида очлик эълон қилиш учун кетаётганини уни Қамчин довонида ушлаганлар жуда яхши билишарди. Уларни тезда қўйиб юбормасликлари маълум бўлгач, Пўлат Охун очликни шу ердаёқ бошлаб юборганини билдирди.
Орадан 6 соатча вақт ўтишига қарамасдан уларнинг тақдири қандай бўлиши хусусида уларга ҳеч қандай маълумот берилмаяпти.
Пўлат Охуннинг “Бирлик”даги сафдошлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари у билан телефон орқали боғланиб, унинг ҳолидан хабар олиб турибдилар. Партия раиси Абдураҳим Пўлат ҳам телефон орқали аввал Пўлат Охуннинг ўзи, кейин партия раисининг водий ишлари бўйича ўринбосари Ҳамдам Сулаймон ва партия Бош котиби, “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят билан телефон орқали гаплашди ва ушланганларга қандай ёрдам бериш масаласида маслаҳатлашди.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Шаҳрихон тумани ОВиР бошлиғи майор Иброҳим Йўлдошев ва Андижон вилояти ОВиР бошлиғи майор Дониёр Бадаловлар ҳукуматнинг топшириғини бажариб, жиноят содир қилмоқдалар ва Ўзбекистон фуқароси бўлган Пўлат Охуннинг паспортини алмаштиришни 9 ойдан бери чўзиб келмоқдалар. Энди бу жиноятга Қамчиқ довонидаги чегарачи, божхоначи ва миршаблар ҳам қўшилишмоқда.
1:30 - “Ҳаракат” сайтидан: Ўзбекча, лотин алифбесида янги сайт
Бугун www.newsuz.com адреси билан янги ўзбекча сайт очилгани ҳақида электрон мактуб олдик. Кўринишидан бир-икки кун ичида очилган бу сайт қандайдир “Фемида” номли журналистлар уюшмасиники эканлиги билдирилган. Унинг мақсади ўзбеклар учун холис ахборот тарқатиш эканлиги айтилган бўлса ҳам, на “Фамида”нинг ўзи на унинг сайти кимлар тарафидан юритилаётгани хусусида ҳеч қандай маълумот йўқлиги, бу сайт ошкоралик принципларига асосланишига шубҳа уйғотади.
Сайтдаги илк хабарларда жуда юмшоқ шаклда мухолифатчилик белгилари бор, аммо, бу қанчалик ноҳукумат ташкилоти эканлиги кейинчалик маълум бўлар. Сайтнинг қанчалик холис мухолифат сайти эканлигини белгилайдиган яна бир сифат бор – ҳукуматнинг оммавий ахборот воситалари, ўзини мухолифатчи деб атайдиган бир қатор ўзбекча сайтлар, Озодлик ва ББС радиоси каби бу сайт ҳам “Бирлик”нинг номини ва Абдураҳим Пўлатнинг исмини ишлатишдан қанчалик қочар экан.
Сайтда президентликка номзодларнинг рейтингини ўлчаш бўйича сўровнома ҳам бор. 21 декабрдан бошлангани иддао қилинаётган бу сўровномага 17 киши қатнашгани, ҳали сайт кўпчиликка номаълум эканлигини кўрсатади.
Ҳаммани бу сайтни ва у ердаги сўровнома сўровномалар ўтказиш принципларига қанчалик мос эканлигини кузатиб боришга чақирамиз. Агар сайт ҳақиқий демократик руҳда бўлса, уни яратувчилар ўз исмларини айтишдан қўрқаётганларига ҳам кўз юмиб, уларни олқишлаймиз. Акс ҳолда, …