12 July 2012
05:45 - Ўзбекистонда янги румин элчиси иш бошлади

Кечаги расмий хабарларда Руминиянинг Ўзбекистонга тайинланган янги элчиси Ромео Станчунинг Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилиниб, ишонч ёрлиқларини топширгани таъкидланади. Аввал Украинада руминларнинг дипломатик миссияси раҳабри вазифасини бажарган Станчу билан ўзаро алоқаларни ривожлантиришга оид масалаларда фикр алмашилибди. Дипломатик мулозаматларга мувофиқ, ўзаро ҳаморликни кучайтиришга аҳдлашилибди.

Қизиқ, бир маҳаллар ўзбек демократик мухолифати Ислом Каримни халқ томонидан осиб ўлдирилган Руминия диктатори Чаушеску билан тенглаштиришарди. Янги элчи ўша воқеаларни эслатиб ва ўз диктаторларининг тақдиридан келиб чиқиб, Ўзбекистон Президентини огоҳлантирдими экан?

 

 Ислом Каримга ўхшаб кетадиган расмдаги жасад айнан Чаушескуникидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону