12 July 2012
06:14 - Самарқандда эртакчиларнинг кўриги бўляпти, бош эртакчлар эса Тошкентда ўтирипти
ЮНЕСКО шафъелигида ўтаётган тадбирда эртакчи момолар ва халқ оғзаки ижоди билан шуғулланиб келаётган бошқа юртдошларимиз иштирок этмоқда. Номоддий маданият намуналари сифатида қадрланаётган эртаклар танловини Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, қатор халқаро ташкилотлар бошқармоқда. Бу тадбирдан ташқари, дейди вазирлик вакили, ЮНЕСКОнинг халқ оғзаки ижоди бўйича мутахассислари қишлоқма-қишлоқ¸ уйма-уй юриб эртакчи момоларни қидириб топишмоқда. Ҳатто совет пайтида эътиборсиз қолдирилган диний ва эротик мавзудаги эртаклар ҳам ëзиб олинмоқда.

Албатта фольклорнинг ажралмас қисми бўлган эртаклар танлови бўлгани яхши, аммо эртакнинг ҳақиқийсини Оқсаройдан, Ўзбекистон ТВ ҳамда матбуотидан эшитиш мумкин. Масалан, бор эканда йўқ экан, фаровонликдан боши айланган ўзбек деган миллат ва унинг одил юртбошиси бор экан... Хуллас, у ёғини маҳаллий матбуодан ўқийсиз, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону